Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Биринчи лигага ихчамлик ва яхлитлик зарур

Баҳо:
+ | -

Мен биринчи лига ҳақида ёзмоқчиман. Биласиз, футболимизда 2-ўринда турувчи дивизион ўйинлари икки босқичли тизимда ўтказилмоқда. Бироқ бундан кутилган эффект чиқмаяпти, чоғи.

Ўзи жамоаларни икки зонага бўлишдан мақсад битта: харажатларни камайтириш. Айни пайт бунга эришиляптими? Менимча, йўқ. Ўзингиз ўйланг, иккинчи босқичга чиққан жамоалар барибир, узоқ сафарларга боришга мажбурлар. Бу эса катта маблағ талаб этади (ҳарқалай, биринчи лига жамоалари учун шундай). Ахир клублар илк босқичда 11 мартадан сафарга чиқишяпти, кейингисида яна 7 мартадан. Жами 18та сафар. Уларнинг ярми узоқ шаҳарларга. Бас шундай экан, биринчи лигани сал ихчамлаштириб, яхлит ҳолатга келтириш маъқул эмасми? Дейлик, 16та жамоа умумий, битта гуруҳда кураш олиб борса, қандай бўларкин? «Қолган жамоалар нима қилишади?» - дейсизми? Улардан яна битта ихчам лига тузиш мумкин. Ушбу лига турнирини 2та ҳудудда ташкиллаштириш варианти ҳам йўқ эмас. Ўз-ўзидан мавсум якунида биринчи лиганинг охирги 4та клуби ўз ўрнини 2та ҳудуднинг 2тадан кучли иштирокчисига бўшатиб беради. Яъни «плей-офф» қабилидаги қўшимча ўйинларга ҳожат қолмайди. Ҳозирги тизим эса клубларга ортиқча жабр бўляпти. Айниқса, бақувват ҳомийлари йўқ иштирокчиларга. Мисол учун, айтишларича, иккинчи босқичда курашни давом эттираётган айрим клублар айни пайт сафар ўйинларига атиги 11-12 нафар футболчи ва 1-2 нафар мураббий билан чиқишаётган экан. Бу профессионалликка зид эмасми? Ахир учрашув чоғи ҳар қандай ҳолат юзага келиши мумкин-ку.

Толиб ЭРГАШЕВ, Асака тумани,  "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 23:46, 24.09.2015.
Ўқилди: 3337 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.