Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Tashkent Open халқаро теннис мусобақасига 30 давлатдан теннисчи аёллар келишади

Баҳо:
+ | -

100 нафардан зиёд теннисчи аёл сентябрь охири-октябрь бошида бўлиб ўтувчи анъанавий Tashkent Open халқаро теннис турнирида иштирок этиш истагида ариза тақдим этишди.

Ютуқ жамғармаси 250 минг долларни ташкил этувчи мусобақа WTA раҳнамолиги остида ўтказилаётган бўлиб, унда Европа, Осиё ва Америка қитъаларидаги 30га яқин давлатдан ракетка усталари иштирок этади, дея хабар берилди мусобақа матбуот марказида.

Унда иштирок этувчи 17 спортчи WTA рейтингининг кучли 100талигидан ўрин олган. Мазкур рўйхатнинг 49-поғонасини эгаллаб турган германиялик Карина Виттоефт мусобақанинг биринчи рақамли теннисчиси сифатида қайд этилган. Фаворитлар сафида Жоанна Ларссон (56-ўрин, Швеция) ҳамда яқиндагина Квебек (Канада)да бўлиб ўтган WTA турнирида ғолибликни қўлга киритган германиялик Анника Бекк (63) ҳам тилга олинди.

Шунингдек, Бояна Йованоски (Сербия), Урсула Радванска (Польша) ва Боку (Озарбайжон)да бўлиб ўтган халқаро турнирда дубль қайд этган россиялик Маргарита Гаспарян ҳам Тошкент шаҳрига яна бир бор келиб, ўз имкониятларини синаб кўради.
Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида республикамиз рейтингини бошқариб турган Сабина Шарипова (204), ўтган галги Tashkent Open ярим финалчиси Нигина Абдураимова (249) ва Оқгул Омонмуродова (294) Ўзбекистон номидан иштирок этади.

Шунингдек, Влада Екшибарова, Арина Фольц, Гўзал Юсупова ва Полина Меренкова сингари ёш теннисчиларнинг қатнашиши режалаштирилган.

Мусобақанинг саралаш учрашувлари 26-27 сентябрь кунлари ташкил этилади, асосий беллашувлар эса 28 сентябрдан 3 октябрга қадар бўлиб ўтади. Турнир доирасида 1 октябрь куни “Болалар куни”, шунингдек, дипломатик корпус ходимлари, хорижий компаниялар вакиллари, республика теннис фахрийлари ўртасида VIP-турнир (3 октябрь, 9:00) ҳам ташкил этилади.

3 октябрь куни жуфтлик (11:30) ва яккалик (14:00) финал баҳслари бўлиб ўтади.

Манба: kun.uz
Киритилди: 12:24, 25.09.2015.
Ўқилди: 2646 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.