Бугунги баҳснинг аҳамияти "Қўқон-1912" учун жуда муҳим.
Чемпионат баҳслари якунланиб борар экан, ҳар бир очконинг қиймати ҳам ошиб бораверади. Айни дамга келиб, мусобақа жадвалининг қуйи поғонасидаги жамоалар бир-бирига яқинлашиб қолган. Шуни инобатга олган ҳолда бугунги беллашувда биз учун фақат ғалаба зарур. Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлар статистикаси ҳақида олдин хабар бериб ўтганимиз боис, превьюга яна қайтишни лозим топмадик.
Олдин турдаги натижалар
22-турда Бухоро меҳмони бўлган “Қўқон-1912” жамоаси мағлубиятга учраган бўлса, Юрий Лукин бошчилик қилаётган “Қизилқум” ўз майдонида “Олмалиқ”ни доғда қолдирди. Умид қиламизки, бугунги ўйинда жамоамиз суюкли мухлисларини ғалаба билан хушнуд этади.
Усмонов ўйнамайди
Афсуски, мазкур учрашувни сариқ карточкалари сони тўртта етгани сабабли, “Қўқон-1912” етакчиси Дониёр Усмонов ўтказиб юборади. Ўз навбатида “Қизилқум” ҳам йўқотишга дуч келган. Украиналик ярим ҳимоячи Андрей Деркач худди Усмонов каби дисквалификацияга учраган.
Биринчи даврадаги ўйин ҳақида
Ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида навойиликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Биринчи бўлим бошида Носир Отақўзиев ҳисобни очган бўлса-да, мезбонлар иккинчи таймда учта тўп киритишга эришишган. “Қўқон-1912” ҳимоячиси Жилил Кимсанов 15-дақиқада қизил карточка олиб, майдонни тарк этган.
«Қизилқум» (Навоий) – «Қўқон-1912» (Қўқон) 3:1
9 май 2015. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 18:30
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
Голлар: Носир Отақўзиев, 13. Баҳриддин Ваҳобов, 50. 62. Вячеслав Шевченко, 60.
"Қизилқум": 1.Эркин Жабборов, 7.Жамшид Шохназаров (20.Ғайрат Жумаев, 46), 8.Акмал Рустамов (С), 9.Вячеслав Шевченко, 11.Алишер Саноев, 21.Миржалол Қурбонов (14.Файзулла Қамбаров, 72), 23.Шерали Жўраев, 24.Асқаржон Муҳиддинов, 26.Алишер Холиқов (10.Баҳриддин Ваҳобов, 46), 33.Андрей Деркач, 92.Азизбек Усмонов.
Захира: 22.Артём Макосин, 6.Фарруҳ Ҳайдаров, 19.Руслан Саноев, 50.Георгий Квесиешвили.
“Қўқон-1912”: 16.Андрей Бакланов, 3.Ҳасанбой Эргашев, 5.Жалил Кимсанов, 8.Нодир Қўзибоев, 9.Носир Отақўзиев, 10.Қувондиқ Рўзиев (23.Фурқат Ҳасанбоев, 90), 18.Сардор Эминов, 22.Ориф Мамажонов, 24.Илья Ильин ( 20.Хуршид Мухторов, 64), 28.Алексей Николаев, 29.Игорь Голбан.
Огоҳлантиришлар: Илья Ильин, 22. Миржалол Қурбонов, 33. Асқар Муҳиддинов, 45.
Четлатиш: Жалил Кимсанов, 15.
Захира: 12.Азиз Ашуров, 15.Маъруф Зокиржонов, 17.Азиз Тўхтабоев, 19.Владимир Аргун, 27.Шохруҳ Холматов.
Мухлислар
"Қўқон-1912" жамоаси – мухлислар учун ўйнайди. Уларнинг қўллаб-қувватлашларини қадрлайди. Умид қиламизки, бугунги баҳсда ҳам ишқибозларимиз мухлислик борасида бошқа жамоаларга ибрат бўлишади. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари жамоамиз учун ҳар доимгидан-да муҳим. Барчани “Марказий” ўйингоҳга таклиф этиб қоламиз. Ўйин соат 16:30да, Қўқон шаҳридаги "Марказий" стадионда бошланади, дейилади "Қўқон-1912" расмий сайтида.