Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Жозе Моуриньонинг 1 ойдаги 18 иқтибоси

Баҳо:
+ | -

“Челси” янги мавсумни жуда ҳам омадсиз бошлади. Табиийки мухбирларнинг асосий “нишони” жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо бўлди. “Special one” ҳеч қачон журналистларнинг саволларини “қуруқ” қолдирмаган. Қуйида Жозенинг охирги бир ой ичидаги энг қизиқарли 18 та иқтибосини ўқишингиз мумкин.

1. "Диего Коста Терри билан муштлашди? Ҳа, албатта, жангдан олдин улар бир-бирини тушуниш учун хатто таржимонни ҳам чақиришган. Диего инглизча гапирмайди, Жон эса испан тилини билмайди. Худди ғарбдагига ўхшаб дуелга чақирамиз, таржимон чақирамиз. Сиз журналистлар доимо ҳақиқатдан йироқда ишлайсизлар ва бу жуда ажойиб". (Диего Коста ва Терри жанжаллашишгани ҳақидаги саволга жавоби)

2. “Мен “Арсенал” билан 15 ёки 16 марта учрашганман. . . Фақат бир мартагина улар ўйиндан кейин ҳеч нарсадан шикоят қилишмаган ва бу, эҳтимол, ўша ўйинни ютганлари учун бўлса керак” (“Арсенал” билан баҳсдан сўнг)

3. Жуда яхши ўйин намойиш қилаяпмиз ва муайян сифатларимизни қайтардик, бироқ иккита мағлубият сабаб жамоа ўлиб қолмаганидек, иккита ғалаба бизни чўққига кўтариб қўя олмайди. Келинг яхшиси кейинги учрашувларга эътибор қаратамиз. Менга жамоамизнинг иши ёқаяпти. (Кетма-кет мағлубиятлардан кейин, “Маккаби” мағлуб этилгач)

4. “Мен бу қарорни шарҳламоқчи эмасман. Агар фикр билдирсам, ушбу вазият майда тафсилотларигача ўрганиб чиқилади ва ҳис-ҳаяжонга берилиб гапирганим учун ўзимни ҳам дисквалификация қилишлари мумкин.
Бу нарса на менга ва на жамоамга керак. Биз ўзи шундоқ ҳам муҳим ўйинчимизни учта ўйинга йўқотдик. Мураббийсиз футбол ўйнаб бўлмайди. Шу сабабли жим турганим маъқул”. (“Арсенал” билан ўйиндан кейин Диего Коста 3 та ўйинга дисквалификация қилинани ҳақида)

5. "Бирорта турнирдан чиқиб кетиш учун сабаб кўрмаяпман. Кубок бу кубок. Соврин бу соврин. Шу сабабли биз бу турнирга ҳурмат билан қарашимиз лозим. "Уолсолл" футболчилари ва мухлислари уларга ҳурмат қилишимизни исташади ва бу тўғри. Бу ўйин улар учун катта воқеа". (Англия кубогида “Уолсолл”га қарши ўйиндан олдин)

6. "Ҳаммаси жойида. Ҳа, мен яхши кайфиятдан эмасман, чунки бунча кўп ютқазишга ўрганмаганман, аммо бу ҳолатга кўникишга ҳаракат қиляпман”. (“Маккаби” билан ўйиндан олдин)

7. “Эҳтимол, Азар ҳомий билан имзолаган шартномага кўра регби бўйича жаҳон кубогини реклама қилиш учун пенальтини аниқ амалга оширмагандир”. (ЧЛда “Маккаби”га қарши ўйинда Азар пенальтидан унумли фойдалана олмагани ҳақида)

8. "Шогирдларим ўйини ва учрашув натижаси мени тўлалигича қониқтирди. Футболчилар бир жамоа бўлиб ўйнашди ва бу бизга келаси учрашувларда ўзимизга бўлган ишончни янада оширади. Ғалаба нима эканини унутиб қўйгандим. Ғалаба ҳиссиётлари яна қайтганидан хурсандман”, (Кетма-кет мағлубиятлардан кейин “Маккаби” мағлуб этилгач)

9. “Мен клубни тарк этмайман. “Челси” мени кетказишни ҳохламайди. Мен ҳеч қаерга кетмайман. Агар кимдир буни тескарисини айтса, демак у алдаяпти. Ҳозир бизда битта муаммо бор: биз керакли натижани кўрсатишимиз керак”

10. Ушбу натижа — фаолиятимдаги энг ёмони. Бу менинг маҳоратимга, даражамга тўғри келмайди. Лекин мен вазиятдан чиқиб кетаман, ҳеч қандай босимни ҳис қилмаяпман. Мен ўз жойимдаман. Кимдир менинг ўрнимга келиб, вазифани яхши бажаради деб ўйламайман”. (Мавсумни ёмон бошлагани ҳақида)

11. “ Хотиржам бўлинг: "Челси" келаси мавсумда чемпионшипда ўйнамайди. Илк турлардан бошлаб ҳозирги эга бўлиб турган натижамизга нисбатан яхшироқ натижага муносиб ўйнагандик”. (Чемпионатда 16-ўринга тушиб кетганидан сўнг)

12. "Мен босим остида эмасман. Босим остида деб Европада яшаш учун жой қидираётган қочоқларни айтсак бўлади. Тан оламан, бу фаолиятимдаги энг ёмон натижалар. Лекин, бу мени мураббийлик сифатларимни йўқ қилиб юбора олмайди".

13. "Менинг "Порту"даги учинчи мавсумимни бир кўринг - унақаси бўлмаган. "Интер"даги учинчи мавсумни кўринг. У ҳам бўлмаган. Илк бора "Челси"даги учинчи мавсумда мен Англия кубоги ва Лига кубогини ютиб олдим. ЕЧЛ ярим финалида ўйнадим. "Реал"да бўлса, учинчи мавсумда Суперкубокни ютдим. ЕЧЛ ярим финалига етиб бордим. Мана шуларнинг ҳаммаси менинг учинчи мавсумларим ҳисобланади. Аҳмоқона савол бермасдан Google’ни очиб текшириб кўринг. Ёки шунчаки, Интернетда изланиш олиб боринг”. (Моур учинчи мавсумларни ёмон ўтказиши ҳақида)

14. "Агар футболчи ҳар куни эшик чертиб, кетмоқчи экнини айтаверса, бир қорор чиқариш керак бўлади. "Челси" ҳаммасини тўғри қилган. Агар мотивациясиз ва тушкун Де Брюйне бу эрда қолганида бир йилдан сўнг уни икки баробар арзонга сотар эдик. Кимдир унинг Месси ва Роналдунинг нархи каби пул тўласа, бутун дунё "Челси" хато қилган деб ўйлайди. Агар у "Вольфсбург"га ўтмай "Челси"да қолганида бу даражага эришмасди. У асосий таркиб учун курашга тайёр эмасди”. (Де Бруйнени “Волфсбург”га сотиб юборгани ҳақида)

15. "Қайсидир ўйинда мағлуб бўлиб, кимдандир қочиб юрмайман. Бу нарса менинг оиламни бундан бахтсизроқ қилади. Эртанги ўйин 100-ўйиним бўлади, аммо у жуда муҳим бўлади, чунки, олдинги 99таси ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Менинг статистикам "Челси" ғалаба қозонганидагина яхши бўлади. Агар ютсак, ҳақиқатдан ҳам зўр иш бўлади”. (“Кристал Пелас”га қарши ўйиндан аввал)

16. "Мен ўзимнинг баҳоимни беришдан кўра, жим қолишни афзал биламан. Биламан, кўпчилик бугунги натижадан хафалар - уларга "Челси"нинг мағлубияти ёқади. Футболчиларим ўзлари муносиб бўлган натижага эришганларидан хурсандман. Уч ўйинда 5 очко - бу этарли эмас. Жуда кўп жабҳаларда курашишимиз керакка ўхшайди. Аммо бугун биз ғалаба қозондик”. (АПЛда учинчи турдаги ғалабадан кейин)

17. "Ютқазишимиз мумкин. Англиядаги 8 очко бошқа лигалардаги 80 очко билан тенг чунки бошқа лигаларда 8 очко - бу жарлик. Бошқа лигаларда очко йўқотиш жамоалар учун жуда оғир, аммо Англияда топ-клублар тез-тез очко йўқотадилар". (“Вест Бромвич” билан баҳсдан олдин)

18. Мен шуни айтаманки, “Челси”ни унвонни сақлаб қолишдан маҳрум бўлди деганлар, шошилманглар. Хулоса чиқаришга ҳали эрта”. (“Челси” 4-турдан кейин 13-ўринни эгаллаб турган пайти)

Фурқат Юсупов тайёрлади
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 10:59, 27.09.2015.
Ўқилди: 3656 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.