Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ҳусниддин Ғофуров “Явор” сафида гол киритди (+Видео)

Баҳо:
+ | -

Кеча Сербия Супер Лигасида 11-тур учрашувлари ўтказилди.

Ҳамюртимиз Ҳусниддин Ғофуров тўп сураётган Иваницанинг “Явор” клуби бу турда “Радник” уйига сафар уюштирди. Қизиқарли курашларга бой тарзда ўтган учрашувда “Явор” ғалаба қозона олмади. Учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Диққатга сазовор жиҳати шундаки, ўйиндаги “Явор”га дуранг олиб келган голга айнан Ўзбекистон терма жамоасига номзод футбҳолчи саналадиган Ҳусниддин Ғофуров муаллифлик қилди.

“Радник” - “Явор”  1:1  

Голлар: Самуэл Овусу (19) -  Ҳусниддин Ғофуров (56)

Ҳамюртимиз ўйинни бошланғич таркибда бошлади ва 56-дақиқада жамоадошлари узатиб берган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйишни уддалади. Сўнг 71-дақиқада Ҳусниддин ўз ўрнини жамоадоши Боян Цезаричга бўшатиб берди.

“Явор” ҳозирда 11-турдан сўнг 21 очко билан мусобақа жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда.

Манба: sports.uz
Киритилди: 12:19, 27.09.2015.
Ўқилди: 3753 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик