Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбек футболининг ривожланиш прогнози

Баҳо:
+ | -

Юртимизда спортга, айниқса футболга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасида ривожланиб келмоқда. Бир нечта футболни ривожлантиришга доир қарор ва фармонлар чиқарилди. Ушбу қарорларни ижросини таъминлаш мақсадида ЎЗбекистон футбол федерацияси томонидан ишлар олиб борилмоқда.

Юртимизда истеъдодли футболчилар жуда кўп деб барчамиз гапирасиз. Буни тан олиш керак. Истедодларни бир жойга жамлаб, юқори натижаларга эришиш учун  ишлаш вақти келди. Селекция мураббийи ким?  

Шулардан бири селекция мураббийлари штабини ташкил этиш ва ривожлантириш. Футболчиларни излаб топиш ва футбол клублари ва турли ёшдаги терма жамоаларимизга кўрикка тайёрлаш ва иштирокини таъминлашга қаратилган.

Қуйидаги ишларни олиб борилса мақсадга мувофиқ бўларди деб ўйлайман.

1.    Ёшларни футболга жалб қилиш учун механизм ишлаб чиқиш керак.

2.    Мактаб ёшидаги ўқувчилар ўртасида  жисмоний тарбия ўқитувчилари футбол мусобақасини ўтказиш, вилоят, шаҳар, тумандаги жавобгар вакил, шу мусобақалар орқали ўзларни ўзини кўрсатган ўқувчилардан иборат босқичли ўйинларни ташкил этиш. Ушбу мусобақага “Мен ҳам терма жамоада ўйнайман” каби шиор остида ўтказилса, Ватан туйғуси болаликдан шаклланиб келинади.

Футболга қизиқиши бўлган болаларни умумий жисмоний тайёргарлиги, жисмоний тайёргарлиги, фунционал, психологик тайёргарлиги ва тиббий назорат ўтказиш ва вилоят футбол мактабига,  ёшлар,  ўсмирлар мактабига жалб қилиш учун ота-оналар билан сухбатлашиш.

3.    Вилоятлардаги шаҳар қишлоқларни қайси ҳудудларида футбол ривожланганлиги ва футболчилар етишиб чиққанлигини аниқлаш.

4.    Спорт машғулотлари жараёнига малакали енгил атлетика спорт мураббийларни жалб қилиб, жамоа мураббийлари билан ҳамкорликда машғулот режасини тузиш.

5.    Спорт машғулотларни организмга таъсирини илмий томондан физологик тадқиқотлар оркали максимал кислород қабул қилиш аниқлаш ва ҳар бир спортчини ўпка сиғимини ошириш учун нафас машқларни бериш ва назоратга олиш.

6.    Олимпия термага жамоамизга жалб қилишга соғлом рақобатни ошириш учун, олий лигадаги жамоаларни 3-ҳудудга: 1-жамоа Тошкент ва Тошкент вилояти жамоаларидан (“Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Олмалиқ”, “Металлруг”)  2-воҳа ҳудуди жамоаси (“Насаф”, “Бухоро”, “Динамо, “Қизилқум”),  3-водий жамоалари (“Нефтчи”, “Навбаҳор”, “Андижон”, “Кўқон-1912”) ва ҳ.з.га бўлиш.

Ўз жамоаларида яхши спорт формасига эга бўлган футболчиларни бир жамоага тўплаш ва ФИФА кунлари ўтказиладиган саналарда ўзаро учрашувларни ташкил этиш.

Селекция мураббийлари ҳудудлар жамоасига мураббий сифатида иш олиб бориб, номзодларни таклиф қилади. Агар ҳар ойнинг икки чоршанба кунлари ўзаро ўйинлар ташкил этилса, номзод бўлиб чақириладан футболчилар ўз устида ишлашни янада кучайтиради. Ушбу ўйинлар орқали футболчиларни жисмоний ва руҳий тайёргарлигини доимий ошириб туриш имконини беради. Футболчилар орасидан сараланиб олинганлар, терма жамоалар таркибига кўрикка жўнатилса, келгусида бу футболчи ҳеч қаерга йўқолиб қолмаслигини олдини олиш керак. Чунки вилоятлардаги 13 нафар селекция мураббийлари кенгашиб, бир қарорга келишади. Ватан шарафини ҳимоя қилувчи футболчиларни тайёрлаш олий мақсад эканлигини англаб, қарор қабул қилиш керак.  

М.Мирзаев, ФАРДУнинг жисмоний маданият факультети ўқитувчиси

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:03, 28.09.2015.
Ўқилди: 3887 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.