Кириш Регистрация

Шукурали Пўлатов: “Ўзбек класикоси”да ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз

Баҳо:
+ | -

Олий Лига учрашувлари секин-аста ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Ушбу ҳафтада жамоалар 24-тур учрашувларини ўтказишади. Тур доирасидан ўрин олган марказий баҳс Фарғонада “Нефтчи” ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўртасида кечади.

Чемпионлик учун кураш олиб бораётган “Пахтакор” ва Чемпионлар Лигасида ўйнаш имконини берадиган ўринлардан бирини қўлга киритишга уринаётган “Нефтчи” жамоалари қарама-қаршилиги кўплаб мухлис-у мутахассислар диққат-эътибори марказида турибди, десак янглишмаймиз.

“Ўзбек класикоси” олдидан фарғоналиклар жамоаси етакчиларидан бири Шукурали Пўлатовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- “Нефтчи” – “Пахтакор” қарама-қаршилиги эскитдан жуда муросасиз руҳда ўтиб келган. Бу сафарги ўйин ҳам олдингиларидан мустасно бўлади, деб ўйламайман. “Пахтакор” чемпионлик учун кураш олиб бормоқда. Биз ҳам ўз олдимизга мақсадлар қўйганмиз ва олдинда турган матчда ҳам фақат ғалаба илинжида майдонга чиқамиз. Демак, ўйин шиддатли руҳда ўтишини тахмин қилиш мумкин. Умид қиламанки, чиройли ўйин намойиш этамиз ва мухлисларимизни ғалаба билан хушнуд этамиз, - дейди маҳоратли футболчи SPORTS.uz интернет-порталига.

Shukurali Po'latov _ NEFTCHI.JPG

Таъкидлаб ўтамиз, “Нефтчи” – “Пахтакор” учрашуви 30 сентябрь куни Фарғонадаги “Истиқлол” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Манба: sports.uz
Киритилди: 20:12, 28.09.2015.
Ўқилди: 3228 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.