Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Алибобо Раҳматуллаев: “Қачондир хорижда тўп суришимга ишонардим”

Баҳо:
+ | -

Хорижда тўп сурадиган легионер футболчиларимизнинг сони яна биттага ортадиган бўлди. Озарбайжоннинг “Раван” клуби билан шартнома тузган Алибобо  Раҳматуллаев “Даракчи” газетасига шу ҳақда интервью берди.

— Алибобо, Озарбайжон чемпионати иштирокчиси “Раван” клубидан тушган таклиф қай тариқа рўй берди?
— Бу клуб мутасаддиларидан бири мен билан алоқага чиқиб, “Раван” бош мураббийи ўйинларимни кузатиб келаётганлигини ҳамда жамоага таклиф қилишни мақсад қилганини айтиб қолди. Шундан сўнг жамоа билан  шартнома туздим. Келишувимиз шу тариқа амалга оширилди. Очиғи, бундай таклифни кутмагандим. Негаки, мен “Навбаҳор” билан шартнома тузиб бўлгандим. Шу боисдан хориждан таклиф тушиши мен учун янгилик бўлди. Бу хабар бир томондан мени қувонтириб, ўзимга бўлган ишончни янада ошишига туртки бўлди десам янглишмаган бўламан.

— «Раван» жамоасида сизни қандай кутиб олишди?
— Барчаси зўр бўлди. Клубдаги мураббийлар, футболчиларни мени яхши кутиб олишди. Узоқ вақт бирга тўп сурган қадрдонлардек муомала қила бошлашди.

—  Умуман, бу жамоанинг янги мавсумдаги режалари қандай?
— Клуб янги мавсумда ўз олдига юқори мақсад ва вазифаларни қўйган. Шу боисдан ҳар бир ўйинда муносиб тарзда ўйнаб, ғалаба қозонишимиз кераклигини уқтиришди.

— Машғулотлар жараёни ҳақида нималарни айта оласиз?
— Жамоадаги муҳит, машғулотлар жараёни, шароитларнинг барчаси мени тўлақонли қониқтирди. Европача услубда футбол кўрсатилади. Бу эса ўйинчининг янада ўсиши ва малакасини ортишига сабаб бўлади.  Футболчи ўз олдига юқори мақсадларни қўйиши керак. “Раван”га бежиз келганимча йўқ. Жамоада кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш тарафдориман. Шунингдек, қўйилган вазифаларни бажаришда боримни бериб, барчанинг ишончини оқламоқчиман. Шу орқали миллий терма жамоадан таклиф олишни режалаштирганман. Ахир, ҳар бир футболчи бош жамоада ўйнаб, халқаро мусобақаларда Ватани шарафини ҳимоя қилишни орзу қилади.

Манба: darakchi.uz
Киритилди: 13:16, 30.09.2015.
Ўқилди: 4610 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик