Бугун жамоамиз Олий лига 24-тур доирасида Ғузорнинг “Шўртан” клубига қарши майдонга тушади.
“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари кеча эрталаб Қарши шаҳрига етиб келишган. Бироқ таркибда жиддий йўқотишлар бор. “Шўртан”га қарши ўйин олдидан Отабек Ҳайдаров, Носир Отақўзиев, Нодир Қўзибоев ва Баҳодир Акрамов каби ўйинчиларимиз жароҳат олиб сафдан чиқишди. Шунингдек, оилавий сабаблар туфайли Азиз Тўхтабоев ҳам Қўқонда қолган.
Бугун ҳужум чизиғида фақат Дониёр Усмоновга умид боғланган. Шундай бўлса-да, мураббийлар штаби меҳмондан ижобий натижа билан қайтишни мақсад қилишган.
Ўйин бугун “Ғузор” стадионида соат 16:30да бошланади.