"Манчестер Юнайтед" жамоасининг собиқ футболчиси Рио Фердинанд ўзининг собиқ жамоадоши Криштиану Роналдунинг футболчи сифатида кучайиш босқичлари ҳақида ҳикоя қилди.
"У Манчестерга келганида цирк тойчоғини эслатарди. У ўз маҳоратини қайта-қайта намойиш қилишга уринар, ўзи биладиган финтларни кўрсатиб, баъзида буни ошириб юборар эди.
Ўшанда у кучли футболчига айланиши учун бир ўзининг имкониятлари етарли бўлмаслиги, фақат гол уришни билиш етарли эмаслиги, у жамоавий футболни ҳам ўрганиши зарурлиги ҳақида ўйлаганман.
Унинг ўзи буни тушуниб етди ва ўз устида ишлай бошлади. Шундан сўнг у мавсумдан мавсумга кучайиб борди", дейди у Goal.com нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Роналду кеча ЕЧЛ гуруҳ босқичида "Мальмё"га қарши кечган учрашувда 2та гол урди ва ўз фаолиятидаги 500- ва 501 голларини нишонлади.
Уни бу натижаси учун собиқ жамоаси "МЮ" расман табриклади.
Шунингдек, у бу натижаси орқали "Реал" тарихидаги энг кўп гол урган (324та гол) футболчига айланди.