Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Месси: «Барселона» менсиз ўйнашни ўрганиши керак»

Баҳо:
+ | -

Лионель Месси. Бу футболчи айни дамда миллионлар ўйинининг тирик афсоналаридан бири ҳисобланади. Айниқса, «Барселона»ни усиз тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун ҳам футболчининг яқинда оғир жароҳат олиши «Барселона» мухлисларию мутасаддиларини ўйлантириб қўйди. Месси эса имкон қадар тезроқ майдонга қайтишга ҳаракат қилмоқда. Ушбу мақоламизда аргентиналик футболчи ҳақида билдирилган ҳамда унга тегишли бўлган фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Мессининг устунлиги шундаки, у ҳар бир ўйинда иштирок этишни хоҳлайди. У ҳатто машғулотларда ҳам ғолиб бўлишга ўрганган. Лео машғулотларда ўзига хос футболчи сифатида ажралиб туради. Гол уради ва бунинг учун дарвозабондан узр ҳам сўраб қўяди. Мен бунақа характердаги футболчини илгари кўрмаганман».  Бу фикрлар франциялик собиқ футболчи Тьерри Анрига тегишли.

Мессининг ўзи эса доим камтарликка интилган. У ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини бошқара олишини кўп бора таъкидлайди. Қуйидаги фикрлар эса Мессининг қандай инсон эканлигини англашга ёрдам берса, ажаб эмас.

«Мен рекордларимга эътибор бермайман. Чунки рекорд учун ўйнамайман. Тўғри, кўп гол уришга ҳаракат қиламан. Ўйлашимча, ҳужум чизиғида тўп сурган ҳар қандай футболчи гол уришга интилади. Қувонч олиб келадиган мукофотлар ҳам иккинчи даражали. Менинг кучим шундаки, совринларни «Барселона» билан бирга қўлга киритаман».

«Мен футбол ўйнашни, машғулотларни ёқтираман. Футбол оламида сўнгги йилларни ўз ичига олган ҳаётим — шунчаки фантастика. Бир нарсага одатланмаган — агар қайсидир ҳаракатим ўхшамай қолса, уни қайта ва қайта такрорлайман. Сен шуғулланасан, ўйнайсан, ғалаба қозонасан — бу ҳаётингни завққа тўлдиради».

2014 йил Мессига омадсиз келди. «Барселона» Испания миллий чемпионатида омадсизликка учради, чемпионликни «Атлетико» илиб кетди. Бу ҳам етмагандек, УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалида яна «Атлетико» Месси ва унинг жамоадошларини тўхтатиб қолди. Аммо бу омадсизлик охиргиси эмасди. Жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоаси Германияга имкониятни бой берди. Гарчи Месси мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлса-да, у амалда ҳеч нарса қила олмаганди. Мазкур воқеаларни Лео қуйидагича эслайди:

«Жаҳон чемпионати финалидаги мағлубият менга қаттиқ зарба бўлди. Мен аргентиналиклар учун, мамлакатим учун ғалаба қозонишни истагандим, шунинг учун ҳам финал ўйини якунланганидан кейин жуда абгор аҳволга тушиб қолдим. Ҳатто менга берилган соврин ҳам кўзимга кўринмади. Аммо тезда ўзимни ўнглаб олишим керак эди ва буни уддаладим. Аслида ҳам шундай, сен майдондан чиқдингми, тамом, майдонда содир бўлган воқеаларни унутишинг, майдондаги тасаввур билан тўхтаб қолмаслигинг керак. Кейинги сафар, албатта, ғалаба қозонишинг ҳақида ўйлашинг лозим. Жаҳон чемпионати финалидаги мағлубият менга янада ғайрат бағишлади. Мен кейинги сафар, албатта, чемпион бўламан».

«Кўплаб иқтидорли ҳужумчилар билан бирга ўйнаганман. Айниқса, Роналдинью билан бир-биримизни жуда яхши тушуниб ҳаракат қилардик. Мен, шунингдек, Самюэл Это'О, Тьерри Анри, Педро, Давид Вилья, Алексис Санчес билан ҳам ўйнаганман. Аммо бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтишим керакки, энг яхши шерикларим Суарес билан Неймардир. Бу икки футболчи майдонда гўёки сузишади. Биз атиги бир мавсум бирга ҳаракат қилдик, демак, бу ёғига ҳам бир-биримизни тушуниш борасидаги хатоларни тўғрилашимиз, жамоанинг услубини тўлиқ ўзлаштиришимиз керак. Мен олдин ҳам айтганман, Неймарча устомонлик ҳаммага ҳам насиб этавермайди. У тўп билан ажойиб муомала қилади. Луис ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин».

«Болалигимда бразалиялик Роналдога ҳавас қилардим. У «Барселона» клуби ва Бразилия терма жамоасида ақлбовар қилмас даражада ўйнаганди. Ҳеч қачон у каби иқтидорли футболчини кўрмаганман. Роналдо ҳаётда ҳам ажойиб инсон. Мен, шунингдек, Зиданга ҳам тақлид қиламан».

«Жамоамнинг ажралмас қисмига айланганим қувонарли, албатта. Аммо «Барселона» менсиз ўйнашни ҳам ўрганиши керак. Чунки доим ҳам клубимга ёрдам бера олмайман».

Интернет материаллари асосида НИЗОМ тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:03, 03.10.2015.
Ўқилди: 4046 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.