25 сентябрь куни Олий лига 23-турида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилганидан хабарингиз бор. Учрашув анчайин қизиқарли кечиб, қизиқарли баҳс-муноразараларга бой бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этди. Энг қизиғи 80-дақиқадан бошланди. 2:0 ҳисобида олдинда бораётган меҳмонлар 83, 89, 90+3 дақиқаларда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқиб, тарихий ғалабани қўлдан бой берди. Бунақаси ҳали бўлмаган. Ҳайҳотдек стадионга атиги 3 мингга яқин футбол ишқибозлари ташриф буюришган. Ҳамкоримиз Евдоким Раимов ўзининг "Узбекская кухня" блогида мазкур учрашувни ўз нуқтаи-назаридан таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрган.
Учрашувдан сўнг бир қанча вақт ўтиб, ЎФФ расмий сайтида қуйидаги хабар эълон қилинди.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси сўнгги йилларда Ўзбекистонда футболнинг ривожи учун катта ишларни олиб боряпти. Шу қаторда, юртимиз футболида ҳалоллик устувор бўлиши йўлида ҳам саъй-ҳаракатлар амалга оширилди. Хусусан, 2014 йилда Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан “Келишилган ўйинларга қарши курашиш қўмитаси раиси” лавозими ташкил этилиб, бу вазифа Аҳрол Иноятовга топширилди. Футбол қонун-қоидаларига тегишли амалдаги барча хужжатлар билан танишилиб, футбол клубларининг тузилмаси ўрганилиб чиқилгач, футболда ҳалолликни таъминлаш бўйича клублар раҳбарияти ва бош мураббийларига аниқ масъулиятлар юклайдиган бир қатор хужжатлар ишлаб чиқилди. Жорий мавсум олдидан Ўзбекистон Профессионда Футбол Лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этаётган клублар вакиллари “Футболнинг яхлитлиги ҳақида декларация”ни тўлдиришди.
Ўзбекистон Чемпионатининг дастлабки туридан бошлаб барча ўйинларнинг видео тасвирлари синчковлик билан кўриб, кузатиб борилмоқда.
Натижада, бундай чоралар ўз мевасини берди. Шубҳали ва спорт принципларига мос келмайдиган ўйинлар сони сезиларли даражада камайди. Чемпионат савияси кўтарилди. Футболчилар ўз маҳоратларини тўлалигича намойиш этишига имконият кўпайди. Бу эса футболчиларни терма жамоаларга жалб қилишда танлов имкониятини оширди.
Ўзбекистон Футбол Федерациясининг футбол сифатини ошириш, стадионларга мухлисларни жалб этиш борасида амалга ошираётган бундай ишларига қарамай, спорт прициплари ва спорт этикасига зид бўлган ўйинлар ҳам кўзга ташланяпти.
Хусусан, Келишилган ўйинларга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистон чемпионати 23-тури доирасида, 2015 йилнинг 25 сентябрида “Пахтакор” марказий стадионида ўтказилган Тошкентнинг “Пахтакор” ва Бекободнинг “Металлург” жамоалари ўртасидаги 3:2 ҳисобида “Пахтакор” ғалабаси билан тугаган ўйиннинг видео тасвирини ўрганиб чиқиб, “Металлург” ПФК учрашувнинг 83-дақиқасидан кейин намойиш қилган ўйинни шубҳали ва спорт приципларига зид тус олганини аниқлади.
Ўйин давомида “Металлург” “Пахтакор” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган эди. Бироқ, “Металлург” ҳимоячиларининг ўйин сўнгидаги ҳаракатлари дарвозалари томон икки бора ўн бир метрлик жарима тўпи белгиланишига олиб келди. Ўйин эса 3:2 ҳисоби билан “Пахтакор” фойдасига якунланди.
Шу ўринда савол пайдо бўлади: бундай шубҳали ғалаба “Пахтакор” раҳбарияти ва унинг мухлисларига керакми?
Таъкидлаш керакки,”Металлург” бош мураббийи Рустам Мирсодиқов Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият олиб борган, Ўзбекистон чемпионати олтин медаллари соҳиби бўлган мамлакатимизнинг энг тажрибали ва малакали мутахассисларидан бири ҳисобланади. Мана бир неча йиллардан буён у “Металлург” футбол клубини бошқариб келмоқда. Шуни ҳам қайд этиш керакки, “Металлург” 2015 йилги Ўзбекистон чемпионатида яхши натижалар қайд этиб келмоқда ва етакчи жамоалар учун энг ноқулай рақиблардан ҳисобланади. Бироқ, Мирсодиқовнинг мураббий сифатида эришган бу ютуқларига қарамай,
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроқўми
Қарор қилади:
1. 2015 йилнинг 25 сентябрь кунида ўтказилган “Пахтакор” (Тошкент) – “Металлург” (“Бекобод”) учрашувининг 83-дақиқасидан бошлаб, спорт приципларига ва этикасига зид бўлган, деб ҳисоблансин.
2. ЎФФ тартиб-интизом кодексининг 2 бўлим, (г) пунктига асосан, Бекободнинг “Металлург” футбол клуби бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг лицензияси 2015 йилги мавсум сўнгига қадар қайтариб олинсин.
3. Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси (Ф.Магаметов) томонидан ЎФФ ижроқўмининг ушбу қарорини амалга ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилсин.
Тўғри биринчи бўлим меҳмонларнинг фойдасига ҳал бўлди. 23-дақиқада бекбодликларнинг аъзоси Аюбхон Нўмонов жамоасини олдинга олиб чиқди. У марказий ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланди. Бу вазиятда дарвозабон эса уни бартараф этишга ожиз эди. Иккинчи голга эса Шоҳназар Норбеков (76') муаллифлик қилди. У жарима майдони марказида юзага келган бўшлиқдан сўнг деярли Лобанов билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ҳисобнинг 0:2 кўринишини таъминлади. Ўйин тугашига эса 10 дақиқадан кўпроқ вақт қолганда...
Шу ерда ўйлаб қоласан киши: Шундай халқ жамоасининг келишилган ғалабаси ўзига ҳам мухлисларига ҳам керакмиди?
Меҳмонларнинг иккинчи голидан сўнг Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ҳужумга зўр беришди. Сабаби чемпионликка бир неча тур қолганда ва "Локомотив" изма-из таъқиб қилиб бораётганда қимматли очколарни бой бериш мумкин эмас эди. Ўйинни кучайтириш учун майдонга Владимир Козак пайдо бўлди. Бу қайсидир маънода ўз натижасини берди ва 83-дақиқада Баҳодир Пардаев орадаги фарқни қисқартирди.
Сўнг эса Жалолиддин Машарипов рақиб жарима майдони ичида йиқитилган вазият барчанинг эътиборини тортди. Ўша ҳолатда қандай ўйин қодиаси бузилганини ҳакамдан бошқа ҳеч ким тушунмади. Буерда айбни меҳмон жамоа ҳимоячиларига ағдариш мумкин. Зеро ўз жарима майдончаси ичида бундай “бўш” ўйнаш ҳар кимнинг ҳам “қўлидан келавермайди”.
Хуллас, Рустам Мирсодиқовнинг лицензияси 2015 йилги мавсум сўнгига қадар қайтариб олинди. Бунда фақат тажрибали мураббий айбдормикан? Хулоса чиқариш ўзингиздан...
Бу Мирсодиқовнинг ўйинни "Пахтакор"га сотганлигини англатадими? Хўп, шундай ҳам дейлик. Унда бу саволларга ким жавоб беради?
1. Нима учун унда Нўъмон Ҳасанов дисквалификация қилинмади? Унинг жамоаси ўйинни сотиб олганми?
2. Нима сабабдан Александр Григорян Тошкент клуби мураббийлар ёрдамчиси вазифасидан тўсатдан кетиб қолди?
3. Нима сабабдан "шерлар" расмий сайтида Вадим Абрамовнинг табригига тўсатдан "тушунарсиз жавоб" қайтарилди? Бу ҳолат ҳаддан ташқари ўзини оқлаш эмасми?
Хуллас ўзбек футболи "танилишда" давом этади. ЖЧ-2018га ҳам кўп қолмади, буёғи янада қизиқ бўлади. Зеро, "Пахтакор" сайтида ёзилишича: "Футбол 90 дақиқа ўйналади"