"Челси" жамоасининг ярим ҳимоячиси Эден Азарнинг голсиз серияси яна давом этмоқда.
Бельгиялик хавбек "Саутгемптон" (1:3)га қарши учрашувда ҳам майдонни голсиз тарк этди. Ҳозирча Азар 11 та ўйинда майдонга тушиб, бирорта ҳам гол киритганича йўқ.
Ўтган мавсумда ҳам Азар 3 та ўйинда гол уришни уддасидан чиқа олмаганди. Шундай қилиб, Азарнинг "Челси" сафидаги голсиз серияси 14 тага етди.













