Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Истомин «China Open»да Зе Жангга қарши кортга чиқади

Баҳо:
+ | -

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин бугун Хитой пойтахти Пекин шаҳрида асосий тўр баҳслари старт оладиган йирик теннис турнирининг асосий тўрига йўлланма олди.

Умумий мукофот жамғармаси 3 миллион 944 минг 715 доллардан иборат мусобақанинг саралаш баҳсларида ҳамюртимиз австралиялик Люк Савиллни 6:4, 6:2, мезбон теннисчи Жанг Зини 3:6, 6:3, 6:2 ҳисобида таслим этди. Унинг асосий тўрнинг илк даврадаги рақиби мусобақага имтиёзли равишда қўйилган хитойлик Зе Жанг бўлади.

Бу теннисчи дунё рейтингида 216-ўринни эгаллаб турибди. Агар Денис Жангнинг тўсиғидан муваффақиятли ўтиб олса, иккинчи босқичда сайёрамизнинг биринчи ракеткаси сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқиши мумкин. Бунинг учун Жокович илк босқичда италиялик Симоне Болеллини мағлуб этиши талаб этилади.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 13:09, 05.10.2015.
Ўқилди: 2472 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.