Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Бош айбдор, “Металлург” бу айни ҳақиқат!!!

Баҳо:
+ | -

Сир эмас, ўтиб бораётган ҳафта аксарият мухлислар кўнглини хуфтон қилди. Нафақат оддий фанатлар, балки бутун футбол жамоатчилигини ҳам турли боши берк кўчаларга олиб кириб қўйди. Тан олиш керак, мазкур ҳолат яъни келишилган ўйинлар можароси олдинроқ бошқа жамоалар иштирокида “очилиши” лозим эди. Ҳа майли, нима бўлганда ҳам мен ўзимча бир қатор саволли мулоҳазаларим билан ўртоқлашмоқчиман....

-Келишилган ўйинларга қарши курашиш махсус комиссияси нима учун айнан «Пахтакор»-«Металлург» баҳсини назоратга олишди ва мазкур ҳафтанинг салбий воқеотини келтириб чиқаришди?

-Жаноб Аҳрол Иноятов, Ўзбекистон чемпионатида жорий йилда фақатгина ушбу ўйин спорт принципларига мос келмадими, қолган барча ўйинлар “тоза”ми?

-Вилоятлардаги ўйинлар ҳам ТВ орқали олиб берилса, айрим кишилар “шипшитса”гина,  келишилган ўйинларга қарши курашиш комиссияси текширмасдан хулоса қила оларкан холосда!

-Агарда «Пахтакор»-«Металлург» ўйини келишилган бўлса, нима учун тўғридан тўғри телетрансляция қилинди. Ҳеч бўлмаса “Пахтакор” ТВга турли баҳоналарни рўкач қилиб рухсат бермаса бўлардику?!

-Чунончи, “шерлар” ушбу ўйинни сотиб оладиган бўлишса, пуллари шунақа кўпми? Ахир пойтахтликларда ҳозирда молиявий инқирозку, ҳаттоки улар ПФЛга берилажак аъзолик бадалларини ҳам охиригача тўлай олишмаяптию!

-Бинобарин, “Пахтакор” ўйинни келишиб туриб, ютадиган бўлса сўнгги дақиқасигача олиб бормасдию. Ўйин тақдири асосий вақтнинг ўзида ҳал қилинардику!

-Хоп борингки, бу спорт принципларига мос келмаган ўйинда “Пахтакор” “Металлург”га ютқазиб бетишни таклиф қилган тақдирда ҳам бекободликлар кўнишмаса бўлардику...Бор имкониятларини ишга солиб, ғалаба қозониб, қўшимча суюнчисини “Локомотив”дан олсалар бўлардику, худди “Нефтчи”га ўхшаб(ҳазил)..

-Ахир амалдаги чемпион жамоа, халқ жамоаси ҳар томонлама “Металлург”дан кучлику...Бу ерда агар ўйинда атайлаб сунъий натижа келтириб чиқариладиган бўлса, асосий айбдор ютқазган жамоа, яъни “Металлург” бўлади...Бошқа гап йўқ!!!  

Хуллас своллар жуда кўп, мантиқий жавоблар эса ололмаймиз. Нима бўлганда ҳам ЎФФ ҳозирча тўғри хулоса чиқарди, лекин жуда эрта ва шошмашошарлик билан хулоса чиқарди. Шундай масъулиятли паллада, Баҳрайн термасига қарши кечадиган ўйин арафасида ўзимизни оёғимизга ўзимиз болта урмадикми? Сир эмас, бош жамоамизни асосини айнан “Пахтакор” ташкил қилмоқда. Бу футболчиларни руҳиятига ушбу шов-шувлар қанчалик салбий кўрсатишини вақт кўрсатади. Бундай ишлар бирданига оммага эълон қилинмайди. Аниқ факт ва далилларга асосланиб, чуқур мулоҳаза юритибгина кенг жамоатчиликга эълон қилинади...Билишимизча, жаноб Аҳрол Иноятовда бундай фактлар йўқ....Агарда шу аниқ даллиллар бўлса, улар тасдиқланса ЎФФ ва ПФЛ ҳар қандай жамоа ва унинг раҳбариятига жуда қаттиққўллик билан чора кўриш керак.  

Салоҳиддин Зарипов,  Тошкент шаҳри

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 17:08, 05.10.2015.
Ўқилди: 10100 марта.
Фикрлар: 70 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [7250]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [3366]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2405]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2341]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2292]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2282]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2217]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2004]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1931]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик