Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Пас «Реал» ва «Комо» ўртасида танлов қилди

Баҳо:
+ | -

«Комо» ярим ҳимоячиси Николас Пас шу ёзда Мадриднинг «Реал» клубига қайтмаслиги мумкин. 21 ёшли футболчи ўзи учун қадрдон бўлган клубда тўп тепишни орзу қилади, бироқ у ерга қулай ва тўғри вақтда қайтишни истамоқда, деб хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.

Аргентиналик футболчининг фикрича, доимий равишда асосий таркибда майдонга тушиш ва ўсишда давом этиш учун «Комо»да яна камида бир мавсум ўтказиш унинг фаолияти учун фойдалироқ бўлади. Ўйинчининг ортга қайтарилиши бўйича якуний қарорни «қаймоқранглилар»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуриньо қабул қилади.

Николас Пас 2024 йилнинг ёзида «Реал»дан «Комо» сафига кўчиб ўтган эди. «Қироллик клуби» ушбу ёзда биринчи навбатдаги қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, чиқиб келаётган юлдузни 9 миллион евро эвазига ортга қайтариши мумкин.

Киритилди: 06:30, 10.06.2026.
Ўқилди: 1219 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик