Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Кану қандай яшамоқда?

Баҳо:
+ | -

Юрак тизимига боғлиқ яна бир жарроҳлик амалиёти, шахсий футбол академияси ва модель агентлигини очиш, меҳмонхона бизнесидаги омадсизлик - буларнинг барчаси еврофутболда ёрқин из қолдирган тўпурар ҳужумчи Нванкво Кану ҳақида.

Кану сермазмун фаолиятига 2012 йили хотима ясади ва энди ўғлининг бир неча йилдан сўнг катта футболга кириши учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда. 11 ёшли Шон «Уотфорд» академиясида таҳсил оляпти, бироқ худди отаси каби «Арсенал»га қайғуради. У яқинда Instagramга Нванквога тегишли янгигина «Феррари» калитини ушлаган ҳолатдаги суратини жойлаштирди.

Асосийси, Кану бахтли оила эгаси. Хотини Амараки билан 3 нафар фарзандини тарбияламоқда. Ушбу жуфтлик ўтган йили ўз тўйининг 10 йиллик юбилейини нишонлади. Кану учун оиладан кейинги асосий иш - бу юрак хасталигига учраган болаларга ёрдам бериш мақсадида тузилган шахсий жамғармаси билан шуғулланиш. Чунончи, Нванкво 1996 йили юрак қопқоқчасини алмаштиришдек оғир операцияни бошидан ўтказган ва 14 ойдан кейингина майдонга қайтганди. Нигериялик ҳужумчи бир неча йилдан сўнг олижаноблик билан махсус жамғармага асос солди ва ўз ҳисобидан жонажон юртида нақ 5та кардиология марказини қурди.

Айтганча, у 2011 йили хайрия ишларидаги фаоллиги учун обрўли мукофот - Lifetime Achievementга лойиқ топилди.

Ўтган йили эса Кануни тарихдаги буюк нигерияликдан тузилган топ-100 рўйхатига киритишди. Шу муносабат билан Нигерия ҳукумати собиқ футболчига махсус ташаккурнома ёрлиғи тақдим этди.

Канунинг шахсий жамғармаси бугунги кунда одамларга оғир юрак операцияси йўлида баҳоли қудрат кўмак беришда давом этяпти. Нванквонинг ўзи доимий равишда бундай муаммога йўлиққан инсонлар ҳузурига бориб, уларни руҳан қўллаб-қувватлаяпти. Эътиборлиси, ҳар йили жам-ғарманинг бош офисида Канунинг туғилган куни тантанали тарзда нишонланади.

Нванкво яқинда ўзи каби машҳур яна бир футболчи - Фабрис Муамба ҳолидан хабар олгани борганини ҳам айтиш жоиз. Хабарингиз бордир, унинг юрак тизимига боғлиқ муаммо туфайли майдонда ҳаётдан кўз юмишига сал қолганди. Айтганча, Papilo (Канунинг лақаби, маъноси - қирол)нинг ўзи ўтган йилнинг март ойида яна бир марта жарроҳлик столига ётди. Бахтига, Огайода юрак системасига оид коррекцион операция муваффақиятли ўтди ва собиқ футболчи энди тўлақонли фаолиятини давом эттирмоқда.

Бундан ташқари, Кану 10 йилдирки, ЮНИСЕФ элчиси ролини бажармоқда. Мисол учун, ўтган йилнинг охирида ЮНИСЕФ лойиҳаларидан бирининг доирасида Гамбияга борди. Аслида Кануни бу сафардан қайтаришга уринишди, аммо у Гамбиядаги нотинч вазиятга қарамай, ўз фикрида қатъий турди. Тўғри, сафар чоғи собиқ ҳужумчига бир неча тансоқчи ҳамроҳлик қилди.

Тушунарлики, Нванкво Африкада мислсиз обрўга эга. Дейлик, ўтган йили қитъанинг энг яхши футболчисини тақдирлаш маросимида фахрий меҳмон сифатида қатнашди. Эслатиб ўтиш жоиз, унинг ўзи бу совринни 2 марта қўлга киритганди.

Кейин эса «Арсенал»да ном қозонган футболчи Нигерия термаси иштирокидаги ўйин пайти Зепп Блаттер билан учрашди.

Кану - «Эмирейтс» доимо илҳақ бўлиб кутадиган меҳмон. У «Арсенал»нинг жорий йилги биринчи ўйинини ҳам бевосита стадионда кузатди.

2013 йили Кану Нигерия футбол федерацияси элчиси мақомида «супербургутлар» ҳимоячиси Кеннет Омеруо таклифига биноан, Голландиянинг «Адо Ден Хааг» клуби қароргоҳида бўлди.

Кейин яна бир машҳур футболчи - Жон Утаканинг тўйига бош суқди.

Табиийки, собиқ голеадор ўз пулларини тўлиғича хайрия ишларига сарфламайди. У бир неча йил олдин Лагоснинг энг «қимматбаҳо» районларидан бири - Виктория оролида Hardley Suites Limited, деб номланган улкан меҳмонхона барпо этганди. Бироқ бу йўналишдаги бизнеси ҳозирча унча самара келтирмаяпти. Қизиғи, 2013 йили меҳмонхона бошқаруви директорининг Кануни узоқ вақт чув тушириб юргани ошкор бўлди. У нақ 9 миллион долларни ўзлаштирган экан. Жорий йилнинг августида Hardley Suites Limited яна бир бора Нигерия газеталарининг биринчи саҳифасига тушди. Бу сафар муассасага табиатни муҳофаза этувчи орган вакиллари ёпишишди. Айбловга кўра, меҳмонхонанинг улкан генераторлари махсус фильтрлаш тизими билан жиҳозланмаган ва атроф-муҳитга катта зарар келтираётган экан. Қисқаси, айни пайт улкан меҳмонхона ёпилган ва Кану сезиларли даражада маблағ йўқотмоқда.

Нванкво Лагосда моделлик агентлиги - Papilo Modelling Agency (РМА)ни ҳам очган. У ҳар ой турли танловлар уюштиради. Умуман, ушбу агентлик фотосессиялар, китоб нашр этиш, видео-маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи Papilo Studioнинг бир йўналиши, холос. Шуларнинг ҳаммасидан ташқари, Кану яна мусиқа студиясига эга.

Шунингдек, Kia ва MasterCard билан тузилган шартномалар Кануга муайян даромадни таъминлаяпти.

Албатта, собиқ ҳужумчи футболни ҳам унутмаган. У бир неча йил олдин Papilo Academy футбол академиясини очганди. Энди уни кенгайтириш ҳаракатида.

Қолаверса, Нигерия 3-лигасида иштирок этувчи Papilo ФК ҳам тобора ривожланмоқда. Тахмин қилиш мумкинки, Кануга тегишли бу клуб яна 2-3 йилдан сўнг маҳаллий чемпионатнинг олий дивизионига кўтарилиши ҳеч гап эмас. Айни пайт Нванкво ҳаттоки, машғулотларда бевосита иштирок этиб, ёшларга нималарнидир ўргатяпти. Футболчилар эса оғиз очганча уни тинглашади. Табиийки, уларнинг орзулари битта: қандай бўлмасин, Канунинг ёрқин изидан бориш...

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 21:15, 05.10.2015.
Ўқилди: 4532 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.