Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Хафта “оскар”лари кимларга насиб этди? Ибрагимовичдан Агуерогача…

Баҳо:
+ | -

Европада дам олиш кунлари миллий чемпионат ўйинларининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Furkat.uz сайти ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда ўзига хос норасмий “Оскар”ларни ўз эгаларига топширади. Бу сафар “Жасорати учун”, “Энг яхши актриса” каби янги номинациялар ҳам қўшилганини таъкидлаб ўтиш жоиз.

“Энг яхши фильм”
Бундеслига яхши “фильм”ларни кўп чиқармоқда. “ФК Голливуд” ўз майдонида Дортмунднинг “Боруссия”сини ҳар тарафлама янчиб ташлади. “Фильм” анча шиддатли кечди. Картина муваффақиятида бош қаҳрамонлар Мюллер ва Левандовскиларнинг ҳам қиссалари беқиёс бўлди.

“Энг яхши сериал”
“Хайр Роджерс”. “Ливерпуль” устози Роджерснинг эртаги тугади. Мавсумни яхши ўказа олмаётган “қизиллар” мураббийларидан воз кечиб қўя қолишди. Брендан ушбу сериалдаги иши учун 7 миллион евро бонусга ҳам эга чиқди.

“Энг яхши трюк”
Жазоир терма жамоаси дарвозабони Малик Аселлоҳ ички чемпионат ўйинларининг бирида ўз жарима майдончаси ичида афсонавий Зидан финтини муваффақиятли амалга оширди. Гарчи унинг жамоаси ўша куни мағлуб бўлган бўлса ҳам, посбоннинг жасоратига тан бермасдан илож йўқ.



“Жасорати учун”
Янги номинациянинг илк ғолиби Белгиянинг “Мехелен” клуби посбони Жан-Франсуа Жилле бўлди. У “Андерлехт”га қарши учрашувда бир эмас, икки эмас, балки уч нафар футболчи томонидан тепилган пенальтиларни баратараф этди. Голкипер 7 дақиқада Претеа, 14 дақиқада Окака Чука ва 89 дақиқада Тилемаснснинг 11 метрлик зарбаларини бартараф этиб, ҳақиқий жасорат кўрсатди.

Махсус соврин
ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимович танқидчиларнинг оғизларини вақтинча бўлса ҳам ёпиб қўйди. Швециялик “Марсель”га қарши баҳсда иккита пенальтидан унумли фойдаланиб, Парижликлар сафидаги 110-голини киритди ва клуб тарихидаги энг сермаҳсул футболчига айланди. Ана энди Златан бемалол ўзини суперқаҳрамон деб ўйласа бўлаверади.

“Энг яхши режиссёр”
Бу ҳафтада мазкур номинация ғолиблигига кўплаб “режиссёрлар” давогарлик қилишди. Совринни Европанинг амалдаги энг кучли жамоасини мағлуб этган жамоа мураббийига бермасак уят бўларди. Унаи Эмери ўз фаолияти давомида илк бора “Барселона”ни таслим қилди. Умид қиламизки “Соутгемптон”, “Бавария”, “Наполи” ва “Арсенал” мураббийлари биздан хафа бўлишмайди.

“Энг яхши актрисалар”
Мазкур номинация бўйича Голливудликлар эмас балки Осиёлик “актрисалар” ғолиб чиқишди. Эрон аёллар терма жамоасининг 8 нафар футболчиси жинсини ўзгартириш бўйича кутаётган эркакалар эканлиги аниқланди. Ажабо 8 нафар эркак, аёл образини шу қадар маҳорат билан ижро этишдики, сал бўлмаса уларни ҳақиқатдан ҳам аёл деб ўйлардик. Бироқ ҳақиқат деганлари эгилгани билан синмас экан.

“Энг яхши ёш актёр”
Асли “Барселона”га тегишли бўлган Ален Халилович айни пайтда Хихоннинг “Спортинг” жамоасида ижара асосида тўп сурмоқда. У “Эспаньол”га қарши учрашувда Ла Лигадаги голлари сонини очди. 19 ёшли хорватиялик вундеркинд шу тариқа ўйнашда давом этса, келаси мавсумни Каталонияликлар таркибида бошлаши мумкин.

“Энг яхши актёр”
Сўнгги пайтларда “пента-трик”нинг ҳам қадри қолмаяпти. Мавсум бошланганига энди икки ой бўлдию, учта футболчи бир ўйинда бештадан гол уриб ташлади. Бу сафар ана шундай қаҳрамонликни “Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуеро амалга оширди. Аргентиналик “Ньюкасл” дарвозасига 20 дақиқада бешта тўп киритди. Агар мураббий уни захирага олмаганида Кун балки 6 ёки 7 та гол урармиди?

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 18:06, 06.10.2015.
Ўқилди: 4085 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.