Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Шиддатнинг рақамдаги акси

Баҳо:
+ | -

Келишилган ўйин­ларга қарши кураш нега бирданига кучайиб кетди? Билмайсизми? Тахминимизча, узоқ-яқин хориждаги тотализаторлар миллий чемпионатимиз ўйинларидаги ҳисобларга оид ставкаларни қабул қилмай қўйишган. Ҳар хил 5:4лар, ўйиннинг сўнгги дақиқаларидаги пенальти-ю сариқ карточкалар... Тотализаторга тикилмаган яна нима қолди?

Амалдаги қонунчиликка биноан, юртимизда қимор ва тотализатор ўйинлари тақиқланган. Футболдан қийналмай пул топаман, деганлар ҳар қандай йўл билан маблағ ортришга уринишлари бор гап. Миллионлар ўйинини «эрмак қилганлар»га, уни қиморга тикиб юборган виждонсизларга хайф деймиз!

24-турда ишлаган ҳакамлар статистикаси:

Умуман олганда, 2-давранинг 9та тур баҳсларида ҳакамларимиз 80та ўйинда 327та сариқ карточка кўрсатдилар. Бу битта баҳсга ўртача 4,1тадан сариқ карточка тўғри келади, дегани. Шуларнинг 8тасида сариқ карточка якунда қизилга айланган. Бундан ташқари, 2-даврада дарвозалар томон 25 марта пенальти белгиланган бўлса, уларнинг 7таси аниқ амалга оширилмаган. Жорий турда ҳакамларимиз 4 марта пенальти белгиладирлар. Бу 2-давра учун 2-кўрсаткичдир.

Изоҳлар: 1 - исм-шарифи; 2 - ўйин санаси; 3 - қайси жамоалар ўртасидаги ўйинни бошқарган; 4 - сариқ карточкалари сони (мезбонлар|меҳмонлар); 5 - иккинчи сариқ|қизил карточкалари сони (мезбонлар|меҳмонлар); 6 - қизил карточкалари сони (мезбонлар|меҳмонлар); 7 - белгилаган пенальтилари сони (мезбонлар|меҳмонлар).

24-турнинг умумий

статистикаси:

Жами ўтказилган ўйинлар сони: 8та

Мезбонлар ғалабаси: 5та

Дуранглар: 1та

Меҳмонлар ғалабаси: 2та

Йирик ҳисоб қайд этилган ўйин: «Локомотив» - «Олмалиқ» (4:1)

Иродали ғалаба қайд этилган ўйин: «Машъал» - «Бунёдкор» (3:2)

Дарвозаларга киритилган тўплар сони: 25 (15-10)та

Биринчи бўлимда урилган голлар сони: 14та

Иккинчи бўлимда урилган голлар сони: 11та

Ўйинларда қайд этилган ҳисоблар: 1:0, 3:2 - 2 та, 0:1, 1:2, 2:2, 4:1 - 1тадан

«Хет-трик»: йўқ

«Дубль»: йўқ

Автогол: С.Қобилов («Қўқон-1912»)

Белгиланган пенальтилар сони: 4та

Пенальтилар қанчалик аниқ амалга оширилди: 3та, И. Сергеев («Пахтакор», 2), Ш. Зуаги («Бунёдкор»), С.Ҳамроев («Машъал»), Н.Йовановис («Металлург»)

Жами кўрсатилган огоҳлантиришлар сони: 34та

Бир ўйинга ўртача тўғри келувчи огоҳлантиришлар сони: 4,25та

Энг кўп огоҳлантириш кўрсатилган ўйин: «Нефтчи» - «Пахтакор», 4та сариқ } 2та қизил

Энг кам огоҳлантириш кўрсатилган ўйинлар: «Металлург» - «Насаф», «Қизилқум» - «Бухоро», 3та сариқ

Четлатишлар: 3та, М.Саидов («Нефт­чи»), К. Махарадзе («Пахтакор»), Х.Каримов («Бунёдкор»)

Томошабинларнинг умумий сони: 40177 нафар (ўртача 5022,1 нафар). Фақат 3та ўйинда томошабинлар сони ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган

Энг кўп томошабин келган ўйин: «Нефтчи» - «Пахтакор», 12815 нафар

Энг кам томошабин келган ўйин: «Локомотив» - «Олмалиқ», 821 нафар

Энг кўп томошабин келган ўйин билан энг кам томошабин келган ўйин ўртасидаги нисбат: 15,61га 1.

 

1-24-турларда клубларнинг интизоми бўйича статистик кўрсаткичларИ:

842та  огоҳлантиришни 192та ўйин­га бўлсак 4,38 чиқади. 16 клубдан 8таси сариқ карточка ишлаш борасида ўртача кўрсаткичдан (52,6та) ўтиб кетган. «Металлург» ва «Шўртан» клублари ҳозирча мавсумни қизил карточкаларсиз ўтказишяпти. «Бунёдкор»га пенальтидан гол уриш жорий мавсумда биринчи марта «Машъал» футболчиси С.Ҳамроевга насиб этди. Шу пайтгача белгиланган 62та пенальтидан 47таси аниқ ижро этилган. Бу 75,8 фоиз демакдир.

Изоҳлар: 1 - клуб номи; 2 - клубга  берилган  огоҳлантиришлар сони; 3 - клубга берилган  иккинчи огоҳлантириш|қизил  карточкалар  сони; 4 - клубга берилган  қизил  карточкалар  сони; 5 - клуб  фойдасига белгиланган  пенальтилар (амалга оширилган) сони; 6 - клубга  қарши  белгиланган  пенальтилар (амалга оширилган) сони.

Ўйинлардаги ҳисоблар

Чемпионатимизда энг кўп учрайдиган ҳисоб 1:0 бўлиб, бу кўринишдаги ҳисоб 24 марта учради. Бу жами ҳисобларнинг 12,5 фоизини ташкил қилади. Умуман олганда, шу пайтгача жами 24 хил ҳисоб қайд этилди. Атиги 7 хил ҳисоб 10 мартадан ортиқ учради.

Жокерлар масаласи (23-турдан сўнг):

Чемпионатдаги 16 клубнинг 2тасида жокерлар ҳали ўзини кўрсата олишмади. Марат Бикмаев ва Мурод Бобожонов жокерлар мусобақасида 4та гол билан якка пешқадамлик қилишмоқда. Ундан кейинги ўринда Б.Ваҳобов келмоқда - 3та гол. М.Мамазулунов ва О.Ҳайдаров 2та клубда жокерликни уддалашди.

9: Локомотив (М.Бикмаев, 4, Р.Корян, Т.Абдухолиқов, Ж.О.Ҳасанов, М.Мамазулунов, Т.Кападзе)

7: Нефтчи (М.Бобожонов, 4, О.Ҳайдаров, 2, Р.Аҳмедов, О.Нурбоев); Олмалиқ (А.Омонов, 2, З.Пиримов, С.Қутибоев, К.Мурзоев, Д.Абдумўминов, Д.Исмоилов)

6: Қизилқум (Б.Ваҳобов, 3, Ф.Ҳайдаров, А.Холиқов, Н.Алимов)

5: Навбаҳор (У.Бақоев, 2, М.Мамазулунов, 2, О.Валижонов); Пахтакор (Ш.Каримов, 2, А.Солиев, Ж.Машарипов, Б.Пардаев)

3: Машъал (Х.Муртазоев, 2, Ш.Достонов); Металлург (З.Абдуллаев, Д.Каримов, М.Акбаров); Шўртан (Ғ.Ғуломов, С.Бердиев, М.Камолов)

2: Бунёдкор (В.Шодиев, Ш.Зуаги); Бухоро (Ж.Ҳасанов, Д.Абибуллаев); Қўқон-1912 (А.Тўхтабоев, О.Ҳайдаров); Сўғдиёна (Ж.Ҳакимов, А.Абдураҳмонов)

1: Андижон (А.Абдуқодиров)

Фактлар.

(Чемпионатларнинг барчаси умумий ҳисобланганда)

«Нефтчи» сўнгги 4 ўйинни фақат ғалаба билан якунламоқда.

«Бухоро» клуби сўнгги 5 турда 3та ғалабага эришди. Бу турнир жадвалидаги 6-16 ўринлардаги жамоалар орасидаги энг яхши натижадир.

«Локомотив» 300-юбилей ўйинини ажойиб ғалаба билан безади. 300лик маррадан ўтиш «темирйўлчилар»га қадар 15та клубга насиб этганди. «Шўртан» бу маррани келгуси мавсумда бемалол забт этиши мумкин. Айни пайтда уларнинг ҳисобида 274та ўйин бор.

Бизни олдинда кутмоқда:

- яна 1та ўйинда мағлубият қайд этса, «Қизилқум»нинг жами мағлубиятлари сони 200тага етади;

- яна 2та ўйинда мағлубият қайд этса, «Пахтакор»нинг дуранглари ва мағлубиятлари сони бир хил бўлади - 111тадан;

- яна 2та гол урса, «Бухоро» киритган тўплар сони 950тага етади;

- яна 2та гол урса, «Машъал»  киритган тўплар сони 550тага етади;

- яна 2та гол ўтказиб юборса, «Металург» ўтказиб юборган голлар сони 850тага етади;

- яна 2та ўйинда дуранг қайд этса, «Шўртан»­нинг жами дуранглари сони 50тага етади;

- яна 3та ўйинда дуранг қайд этса, «Сўғдиёна»нинг жами дуранглари  сони100тага етади;

- яна 3та гол ўтказиб юборса, «Бухоро» ўтказиб юборган голлар сони 1050тага етади;

- яна 6та гол урса, «Бунёдкор» урган голлар сони 500тага етади;

- яна 5та гол ўтказиб юборса, «Пахтакор» ўтказиб юборган голлар сони 600тага етади;

- яна 8та ўйинда мағлубият қайд этса, «Сўғдиёна»нинг жами мағлубиятлари сони 300тага етади;

- яна 12та гол урса, «Нефтчи» киритган тўплар сони 1500тага етади.

Голлар хронометражи

Дақиқалар   Голлар

1-15                         5 (72)

16-30                        6 (83)

31-45                        3 (78)

Қўшимча вақт (1-бўлим)       0 (15)

46-60                        2 (82)

61-75                        4 (92)

76-90                        5 (81)

Қўшимча вақт (2-бўлим)       1 (23)

Жами:             524

Ҳисоб  Сони

1 - 0  24

2 - 1  22

0 - 1  19

3 - 1  16

1 - 2  15

2 - 0  14

0 - 0  11

1 - 1  9

3 - 0  8

2 - 2  8

0 - 2  7

4 - 1  7

3 - 2  7

1 - 3  4

0 - 4  3

0 - 3  3

4 - 2  3

5 - 1  3

2 - 3  2

3 - 3  2

3 - 1  2

4 - 0  1

7 - 0  1

2 - 4     1

Изоҳ: мазкур кўрсаткичлар 2015 йил 3 октябрь ҳолатига кўра келтирилган.

Олий лига-2015 статистикасини www.pfl.uz сайтида берилган

ўйинларнинг қайдномалари асосида Фикрат тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 14:20, 09.10.2015.
Ўқилди: 3058 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.