Англия терма жамоаси устози Рой Хожсон Эстония устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз ғалабага эришдик. Ғалаба қозониш эса ҳамиша ёқимли. Бизни яхши шаклланган жамоага қарши қийин ўйин кутиб турганини яхши билардик. Ўйинни яхши бошладик, аммо тезкор гол ура олмадик. Аммо натижага эришиш учун майдонда ўзимизнинг кучли ҳислатларини кўрсатиш кераклигини ҳис қилдик. Менимча, бугун омадимиз келмади, чунки рақиб дарвозасига бор-йўғи 2 та гол киритдик.
Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Биз унга ҳақлимиз. Росс Баркли учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилгани тўғри қарор. Рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга интилдик ва Росс Стерлинг билан бирга бунда бизга катта ёрдам берди. У “Эвертон” ва терма жамоадаги ўйинлар орқали ўсишга эришмоқда”, - дея УЕФА расмий сайтига таяниб Хожсоннинг сўзларини келтиради Championat.com.