“Боруссия” ва “Бавария” каби клублар собиқ мураббийи Оттмар Хитцфельд бир вақтлар “Реал”ни бошқаришни истамаганини айтиб ўтди.
“Боруссия” Дортмунд билан 1997-йилда Чемпионлар Лигасида зафар қучганимдан кейин “Реал”нинг таклифини рад қилганман.
Ростини айтсам ушбу қарорни чиқаришдан бир кун аввал туни билан ухламай ўйлаб чиққандим. Лекин кейин испан тилини ўрганиб улгурмасимда истеъфога чиқариб юборишларини ўйлаб қолдим”, – дея Хитцфельд интервьюсини келтиради Goal.com га асосланиб Sports.ru.