Кириш Регистрация
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия 7-1 Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал

Бельгия ва Уэльс терма жамоалари Евро-2016 финал босқичига йўлланма олди

Баҳо:
+ | -

2016 йилги Европа чемпионати саралаш босқичининг 9-турида В гуруҳида Уэльс миллий терма жамоаси Босния ва Герцеговинага меҳмонда 0:2 ҳисобида ютқазди. Боснияликлар Милан Журич ва Ведад Ибишевичлар ўз ҳисобларига биттадан тўп ёзиб қўйишди.

Евро-2016. Саралаш босқичи. В гуруҳи. 9- тур
Босния ва Герцеговина — Уэльс — 2:0
Голлар: Журич, 71 (1:0); Ибишевич, 90 (2:0).

Шу гуруҳнинг яна икки вакили Бельгия ва Андорра ўртасидаги учрашув 1:4 ҳисобида меҳмонда ўйнаган бельгияликлар фойдасига якунланди. Бельгияликлар сафида голларни Ража Найнгголан, Кевин де Брейне, Эден Азар ва Лоран Депуатр киритди.

Андорра — Бельгия — 1:4
Голлар: Найнгголан, 19 (0:1); Де Брейне, 42 (0:2); Лима Сола, 51 (1:2, пен); Азар, 56 (1:3, пен); Депуатр, 64 (1:4).
Амалга оширилмаган пенальти: Азар, 78 (Бельгия).

В гуруҳдан ўз мағлубиятига қарамасдан Уэльс ва Бельгия терма жамоаси саралаш босқичи тугашига яна бир тур қолганда муддатидан аввал Евро-2016 финал босқичига йўлланма олди. Уэльс жамоаси бундай катта мусобақада 1958 йилдан бери биринчи марта иштирок этади.

Шу гуруҳдан ўрин олган Исроил-Кипр учрашувида исроилликлар ўз майдонларида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлдилар.

Исроил – Кипр 1:2
Голлар: Жуниор, 58 (0:1); Битон, 76 (1:1);  Деметриу, 80 (1:2)

Манба: kun.uz
Киритилди: 09:36, 11.10.2015.
Ўқилди: 3645 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик