Бугун Тошкентдаги “Жар” стадионида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Анчагина қизиқарли тарзда ўтган мазкур матч олимпиячиларимиз фойдасига ҳал бўлди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голга захирадан майдонга туширилган Шоҳназар Норбеков муаллифлик қилди.
Ўзбекистон ОТЖ - “Навбаҳор” 1:0
Гол: Шоҳназар Норбеков (51)
Ўзбекистон ОТЖ: Абукарим Муҳаммедов, Бобурбек Йўлдошев, Максимилиан Фомин, Диёр Туропов, Абдуллоҳ Алимов, Жаҳонгир Абдумўминов, Жалолиддин Машарипов, Никита Павленко, Икром Алибоев, Жасур Ҳакимов.
Захирадан майдонга тушганлар: Асилбек Омонов, Жавлон Мирабдуллаев, Қувондиқ Рўзиев, Тимур Ҳакимов, Отабек Шукуров, Шоҳназар Норбеков, Жамшид Искандеров.
Таъкидлаб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғини 13 октябрга қадар давом этади.
Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Асилбек Омонов ("Қўқон-1912"), Абукарим Муҳаммедов ("Бунёдкор"), Жавоҳир Илёсов ("Машъал").
Ҳимоячилар: Бобурбек Йўлдошев ("Локомотив"), Жавлон Мирабдуллаев ("Металлург"), Максимилиан Фомин ("Бухоро"), Диёр Туропов ("Олмалиқ"), Абдуллоҳ Алимов ("Андижон"), Ҳасан Асқаров ("Динамо")
Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров ("Бухоро"), Жаҳонгир Абдумўминов ("Олмалиқ"), Никита Павленко ("Олмалиқ"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Дониёр Усмонов ("Қўқон-1912"), Икром Алибоев ("Локомотив"), Қувондиқ Рўзиев ("Қўқон-1912"), Жамшид Искандеров ("Пахтакор"), Тимур Ҳакимов ("Оқ-Тепа"), Владимир Козак ("Пахтакор").
Ҳужумчилар: Жасур Ҳакимов ("Сўғдиёна"), Шоҳназар Норбеков ("Металлург"), Холмурод Холмуродов ("Машъал").