Кириш Регистрация

Мексика АҚШни мағлуб этиб, Конфедерациялар Кубогига йўл олди

Баҳо:
+ | -

Мексика терма жамоаси 2017 йилги Конфедерациялар Кубогида иштирок этиш йўлланмаси учун кечган баҳсда АҚШни мағлубиятга учратди. 

Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди - Хавьер Эрнандеснинг голига Жоэфф Кэмерон ўзининг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди.

Қўшимча бўлимларда биринчи бўлиб яна мексикаликлар рақиб дарвозасини ўққа тутишди – бу сафар катта саҳнага Орибе Перальта чиқди. Аммо америкаликлар Бобби Вуднинг зарбасидан сўнг яна ҳисобни тенглаштирдилар. 

Қўшимча вақт тугашига 2 дақиқа қолганида “Америка” ҳимоячиси Поль Агилар томонидан киритилган гол Мексика терма жамоасига ғалаба келтирди.

КОНКАКАФ Кубоги. Финал 

Мексика –АҚШ – 3:2 (1:1)
Голлар: 1:0 – Эрнандес, 10; 1:1 – Кэмерон, 15; 2:1 – Перальта, 96; 2:2 – Вуд, 108; 3:2 – Агилар, 118.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия (турнир мезбони), Германия (жаҳон чемпиони), Австралия (Осиё Кубоги- 2015 ғолиби) ва Чили (Америка Кубоги- 2015 ғолиби) Конфедерациялар Кубоги-2017да иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди.

Келаси йилнинг ёзида Европа ва Океаниядан Россияга борувчи яна 2 терма жамоа аниқланади. Конфедерациялар Кубоги-2017нинг сўнгги иштирокчиси эса 2017 йил январда Африка Кубоги ўйинлари ниҳоясига етгач маълум бўлади.

Манба: arena.uz
Киритилди: 21:35, 11.10.2015.
Ўқилди: 4269 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [5771]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3374]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [2983]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2650]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2095]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2007]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1906]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1862]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [1842]

"Мираброр Усмонов кубоги-2026": Ўзбекистон U-20 Саудия Арабистони пенальтилар сериясида мағлуб этди [1794]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик