Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Бокс. Бектемир Мелиқўзиев ҳам ЖЧ финалида!

Баҳо:
+ | -

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финалида бугун ўз жангларини ўтказган уч нафар ўзбекистонлик спортчиларнинг барчаси финал йўлланмасини қўлга киритишди.

75 кг.гача бўлган вазнда иштирок этаётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев ҳам олтин медаль учун рингга кўтариладиган бўлди. У ярим финалда ирландиялик Майкл О'Реиллини мағлубиятга учратди. Ҳакамларнинг икки нафари ватандошимизнинг ғалабасини қайд этган бўлса, бир ҳакам устунликни ирланд боксчисига берди — 2:1 (29:28, 30:27, 27:30).

Шу тариқа, ўз фаолиятида илк марта Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Мелиқўзиев финалда баҳс юритадиган бўлди. Ҳал қилувчи жангда унга кубалик Арлен Лопез рақиблик қилади. Шунингдек, Бектемир Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритди.

Бугунги жангларда Муроджон Аҳмадалиев ва Фазлиддин Ғоибзаров ғалаба қозониб, ЖЧ финали йўлланмасини қўлга киритиш билан бирга олимпиада йўлланмасини ҳам қўлга киритишди.

Қолган 3 нафар спортчимиз ярим финал жангларини эртага ўтказишади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:15, 11.10.2015.
Ўқилди: 5193 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик