Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Бахтиёр Бобоев: “Бунёдкор”нинг 10 йиллик юбилейи тадбирлари йил охирига қадар давом этади"

Баҳо:
+ | -

Биласиз, бу йил Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ташкил этилганига 10 йил тўлди.

Кўплаб мухлис- мутахассисларни “қалдирғочлар”нинг 10 йиллик юбилейи қай тарзда нишонланиши қизиқтирмоқда. Юртимизнинг байроқдор жамоаларидан бирига устозлик қилаётган Бахтиёр Бобоевнинг SPORTS.uz мухбирига айтишича, 10 йиллик тантанаси тадбирлари йил охирига қадар ўтказилади.

- “Бунёдкор” ташкил этилганининг 10 йиллиги муносабати билан тадбирлар жорий йил мобайнида ўтказиб келинмоқда. Ўсмирлар ўртасида халқаро турнир, футбол ва меҳнат фахрийларини учрашувларимизга таклиф этиш, мухлислар ҳамда ёшлар ташкилоти фаоллари билан учрашувлар ўтказиш, юбилейга аталган видеоролик ва ҳужжатли фильм яратиш, китоб ва эсдалик совғалари тайёрлаш кабилар амалга оширилмоқда. 10 йил мобайнида эришилган зафарларимиз барчага яхши маълум. Шу боисдан юбилейни ўтказиш фақатгина Кубок финали натижасига боғлиқ эмас. Йил охирига қадар турли тадбирлар давом этади, - дейди Бобоев.

Таъкидлаб ўтамиз, “Бунёдкор” 17 октябр куни Ўзбекистон кубоги финалида Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши баҳс юритади. Мазкур матч Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” ўйингоҳида бўлиб ўтади.

“Қалдирғочлар” раҳбари Бахтиёр Бобоев билан бўлган кубок финали хусусидаги суҳбатимизни кечроқ эътиборингизга ҳавола этамиз.

Манба: sports.uz
Киритилди: 21:18, 15.10.2015.
Ўқилди: 2986 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6657]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6251]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2404]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2380]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2051]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1958]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1884]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1814]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1688]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик