Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Винисиус «Реал»ни текинга тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг «Реал» билан шартномаси бир йилдан сўнг якунига етади. Diario AS нашрининг хабар беришича, бразилиялик футболчи шу ёзда клубда қолишга ва ҳар қандай ҳолатда ҳам амалдаги шартномаси муддатини охиригача етказиб қўйишга қарор қилган.

Форвард келажагини «Реал» билан боғламоқчи, бироқ «қаймоқранглилар» раҳбарияти музокараларда унга ён босмаса, кейинги ёзда эркин агент сифатида кетишга тайёр. Хабар қилинишича, Винисиус дастлабки талабларига қараганда маош миқдорини сезиларли даражада камайтирган, аммо «Реал» муросага келишга у қадар шошилмаяпти.

Музокараларнинг маълум бир босқичида томонлар келишувга яқин келишган эди, бироқ кейинчалик жараён яна боши берк кўчага кириб қолди. Янги муҳокамалар жаҳон чемпионати якунланганидан кейин бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:38, 10.06.2026.
Ўқилди: 651 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик