Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Европанинг учта клуби «Реал» ҳужумчисини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби форварди Гонсало Гарсия ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда El Debate нашри журналистлари хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, бир йўла бир нечта клуб ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга даъвогарлик қилмоқда. Гап Дортмунднинг «Боруссия», «Реал Сосьедад» ва «Комо» клублари ҳақида бормоқда. Эҳтимолий трансфер суммаси тахминан 30 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Испания чемпионатининг якунланган мавсумида Гарсия «қироллик клуби» сафинда 30 та учрашувда майдонга тушди. Гонсало ўз ҳисобига 6 та гол ва 1 та голли узатма ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. 22 ёшли футболчининг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Киритилди: 15:19, 10.06.2026.
Ўқилди: 1182 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик