"Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер қандай ҳолатда жамоани тарк этиши ҳамда жамоанинг ЕЧЛдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.
"Мен жамоа билан шартномамнинг охирги кунигача ишлайман. Бу муддат ичида "Арсенал"га ғалабали онларни қайтариш учун ишлайман. Агар жамоа менсиз яхши натижаларга эриша олишига ишончим комил бўлса, ўша заҳоти клубни тарк этаман. Шунингдек, менинг ўрнимга келадиган мураббий мендан яхшироқлигига ишончим комил бўлиши лозим.
Зиммамда катта масъулият бор. Бу жамоа одамлар учун нимани англатишини жуда яхши биламан. Улар жамоа мағлубиятга учраган кунларда қандай аҳволга тушишларини биламан.
ЕЧЛ борасида эса шуни айтишим керакки, бу мавсумдаги иштирокимиз яхши бўлмаяпти.
Лекин унутмаслик керакки, "Арсенал" ЕЧЛда 150 мартадан ортиқ ўйин ўтказган. Одамлар эса шундан 3тагинаси бўйича хулоса қилмаслиги керак. Агар жами ўйинларни ҳисобласак, ЕЧЛда энг кўп ғалабали ўйинлар ўтказиш бўйича "Арсенал" энг яхши 5та жамоадан бири бўлади", дейди Венгер.