Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Олий лига. 25-тур. "Андижон" муҳим ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Бугун олий лига 25-турнинг қолган учрашувлари бўлиб ўтди. “Андижон” жамоаси ўз майдонида “Металлург” клубини қабул қилди.
Илк дақиқалардан мезбонлар эътиборни ҳужумга қаратиб олдинга ташланишди. Аммо учрашувдаги дастлабки хавфли вазиятни меҳмонлар яратишди. 12-дақиқада Мирғиёс Сулаймоновни чамаси 16 метрлар узоқликдан тепган тўпини Геннадий Мошняга маҳорат кўрсатиб бартараф этди. Дастлабки бўлимда андижонликлар голга тортадиган айтарли вазиятларни юзага келтира олишмади. Меҳмонлар ҳужумчиси Шаҳзод Нурматовда бўлим охирларида бир-иккита имконият бўлди. Бироқ бу вазиятларда ҳужумчига аниқлик етишмади.
Иккинчи бўлим бошида ҳам ўйин темпи у қадар юқори бўлмади. Лекин вақт ўтган сари иккала жамоа ҳам фаоллашди. “Металлург”нинг ҳужумларида Нурматов фаоллик кўрсатган бўлса-да, Мошняга хавфли вазиятларни бартараф этиб жамоасини қутқарди. 74-дақиқада Анвар Бердиев ҳисобни очиши учун жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Тажрибали бирга бир вазиятда дарвозани ишғол эта олмади. Аммо учрашув охирларида Сергей Ковшовни ўйинчи алмаштириши ўз самарасини берди. Майдонга эндигина тушган Шукур Жумабоев бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди. Қолган дақиқаларда ҳисобни сақлаб қолган мезбонлар муҳим ғалабага қўлга киритишди.


«Андижон» – «Металлург» - 1:0 (0:0)
16 октябрь 2015. Андижон. “Соғлом Авлод” стадиони.
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), Д. Сайлалов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
“Андижон”: 12.Геннадий Мошняга, 2.Турсунбой Хусанов, 3.Даврон Турсунов, 5.Иқбол Бобохонов, 7.Асқар Жадигеров(55. Асрор Раҳмонов, 40), 13.Анвар Бердиев, 18.Рустам Аъзамов (8.Шукур Жумабоев, 80), 21.Жавлон Гусейнов, 22.Иқбол Акрамов, 23.Санжар Асқаралиев, 30.Абдуллоҳ Олимов (11. Абдумалик Абдуллаев, 61). 
“Металлург”: 32.Суҳроб Султонов, 4.Ҳикмат Ҳошимов, 7.Дониёр Одилов(22. Мурод Тошматов, 80), 8.Аюбхон Нўъмонов, 9.Шаҳзод Нурматов, 14.Даврон Каримқулов, 15.Алишер Зиёвуддинов(10. Шоҳназар Норбеков, 65), 19.Руслан Вагапов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 77.Саиджон Абдужабборов, 88.Жавлон Мирабдуллаев.
Захира: 91.Зафар Сафоеф, 6.Дилмурод Каримов, 10.Шохназар Норбеков, 17.Нозимжон Эсонов, 22.Муроджон Тошматов, 23.Миртўра Акбаров.
Гол: Ш.Жумабоев, 81 –1:0.
Огоҳлантиришлар: Р.Вагапов, 5. М.Сулаймонов, 50. Д.Одилов, 76.И.Бобохонов, 84. С.Асқаралиев, 90+3.

Манба: andijon-pfc.uz
Киритилди: 19:11, 16.10.2015.
Ўқилди: 2597 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.