Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: Финалнинг аҳамиятини барча яхши тушуниб турибди

Баҳо:
+ | -

Бугунги кунда бутун ўзбек футболи жамоатчилиги эътибори Ўзбекистон кубоги финал баҳсига қаратилгани сир эмас.

Эртага Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” стадионида “Насаф” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида мамлакат кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Хўш, “Бунёдкор” футбол клуби матбуот хизмати раҳбари Мирзаҳаким Тўхтамирзаев мазкур матчдан нималар кутмоқда? Бу ҳақда устоз журналист SPORTS.uz интернет-портали мухбирига гапириб берди.

- Жиззахдаги финалнинг аҳамиятини барча яхши тушуниб турибди – ғолиб нуфузли соврин билан бирга 2016 йили Осиё чемпионлар лигасида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади. Демак, айнан мана шу учрашувда ҳар бир футболчи ўзининг нималарга қодирлигини намойиш қилиши зарур. Шунда кубок финалида футбол мухлислари ҳаяжонли ва завқли ўйинга шоҳид бўлишади. “Насаф” баҳорда Осиё чемпионлар лигасида ишончли ўйнаб, ўзбекистонлик ишқибозлар олқишига сазовор бўлди. Қаршиликлар таркиби бир неча мавсумдан буён сайқал топиб келади. Рўзиқул Бердиев шогирдларининг имкониятларини жуда яхши билади ва футболчилар устозларининг кўрсатмаларини жуда яхши тушунишади. “Бунёдкор” жорий мавсумда янги “юлдузчалар”ни асосий таркибга дадил киритди. Ана шу истеъдод соҳиблари чинакам “юлдуз”га айланиш имкониятини қўлдан бой бермаслигини хоҳлардим. “Бунёдкор” аввалги йиллари “Насаф” билан кубок учун олиб борган баҳсларида рақибини енгишга эришгани боис руҳий устунликка эга. Афсуски, жамоамизнинг икки етакчиси финалда майдонга туша олмайди. Ярим финалда мамлакат чемпиони устидан меҳмонда ва уйда ғалаба қозонишни уддалаган “Бунёдкор” Жиззахда ҳам ишончли ўйин намойиш этади ва Ўзбекистон кубогини бешинчи маротаба қўлга киритади деган умиддамиз, - дейди Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.

Манба: sports.uz
Киритилди: 19:39, 16.10.2015.
Ўқилди: 4330 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6657]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6251]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4000]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2404]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2380]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2051]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1958]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1884]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1814]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1688]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик