"Краснодар" яримҳимоячиси Одил Аҳмедов РФПЛнинг 12-турида"Анжи"га қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди, дея хабар беради championat.com краснодарликларнинг расмй сайтига таяниб.
Учрашув 18 октябрь куни бўлиб ўтади.
"Ҳозир "Анжи"нинг ҳужум ва марказ чизиқларида индивидуал кучли футболчилар жамланган. Жамоа ҳужумда жуда яхши ўйин кўрсатмоқда, аммо уларга шунчаки омад етишмаяпти.
Мен бир неча йил тўп сурган Махачқалъа жамоасига ўз ўйинлари ва кўрсаткичларини тезроқ яхшилаб олишини тилайман, аммо мен профессионалман, "Анжи"га қарши учрашувда ҳозирги жамоам - "Краснодар"нинг ғалабаси учун ҳаракат қиламан. Агар Доғистон пойтахтида ўз ўйинимизни намоиш эта олсак, ғалаба қозонамиз", - дейди Одил Аҳмедов.