Кириш Регистрация

«Бавария» президенти «Реал»га Олисе борасида қатъий жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» клуби президенти Герберт Хайнер «Реал»нинг ҳужумчи Майкл Олисега бўлаётган эҳтимолий қизиқиши ҳақида фикр билдирди.

Бундан аввалроқ, «қаймоқранглилар» вингер учун 150 миллион евро таклиф қилишга тайёр эканликлари ҳақида хабар берилган эди.

«Олисе — «Бавария» футболчиси, унинг клуб билан узоқ муддатли шартномаси бор. Биз футболчиларини сотиб кун кўрадиган клуб эмасмиз. Агар Флорентино Перес бизга таклиф юбормоқчи бўлса унга овора бўлмасликни маслаҳат берган бўлардим», — дея Хайнернинг сўзларини келтиради «Bayern & Germany».

Олисе 2024 йилнинг ёзидан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У 2025/26 йилги мавсумда барча турнирларда жами 52 та ўйин ўтказиб, 22 та гол урди ва 31 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Киритилди: 06:10, 08.06.2026.
Ўқилди: 1724 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик