Кеча “Қўқон-1912” жамоаси мухлисларни қувонтирган ҳолда мамалакатимизнинг етакчи клубларидан бири – Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси билан дуранг ўйнади. Мазкур ўйинда Отабек Ҳайдаров дублга эришганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ўйиндан олдин кийиниш хонаси мана шундай ҳолатда эди.
Кийиниш хонасига кираверишда футболчилар учун керакли маҳсулотлар ҳам тахт қилинди. Бу эса “Қўқон-1912” футболчиларга қўшимча куч ато этгани аниқ.
Бу ҳолат барчанинг ҳавасини келтириши турган гап. Ўйлаймизки, бу анъана қолган ўйинларда ҳам давом эттирилади.
Футболчилар майдонга кириб келишмоқда. Кеча барча ўйинчилар аъло даражда тўп суришди. Айниқса, иккинчи бўлимда.
Темур Кападзе ҳисобни очган пайт. Аммо меҳмонларнинг қувончи узоққа чузилмади. “Локо” муҳим паллада қимматли икки очкодан маҳрум бўлди.
Иккинчи бўлимда майдон эгалари тамоман бошқача ўйин намойиш этишди, ва иродали дурангга эришишди. Айтиш жоизки, “Пахтакор”дан кейин чемпионлик учун даъвогарлардан яна бири – “Локо” ҳам Қўқондан бир очко билан қайтмоқда.
Кеча ёмғир ёғиб турганига қарамай, суюкли жамоамини тинмай олқишлаб турган ашаддий мухлисларимизга миннадорчилик изҳор этмоқчимиз. Уларнинг қўллаб-қувватлаши футболчиларимизга далда бўлди. Ҳисоб 0:2 бўлиб турган пайтда ҳам ишқибозлар “Қўқон-1912″ни ёлғизлатиб қўйишмади. Бунинг натижаси эса ўзингизга аён.
Рустам Абдуллаев ҳам матбуот анжуманида мухлислар борасида алоҳида тўхталиб ўтди.
Вадим Абрамовни тушуниш мумкин. Унинг жамоаси икки очкодан маҳрум бўлди. Бу эса чемпионлик йўлидаги курашда ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.