Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Шокин Манчестер Гран-Приси ғолиби ва рейтинг пешқадами!

Баҳо:
+ | -

Кеча Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо ВТФ бўйича йилнинг нуфузли турнирларидан бири – Манчестер Гран-Приси бошланди. Мусобақанинг илк куни +87 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Қувонарлиси, амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин барча рақибларини мағлубиятга учратиб, Гран-При ғолибига айланди. У финалга қадар кореялик Жу Хо Чолни 16:4, эронлик Морадини 10:5 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда яна бир эронлик спортчидан устун келди.

Ҳал қилувчи финал беллашувида эса кубалик рақибини олтин очко эвазига таслим этиб, Гран-При ғолибига айланди. Ушбу муҳим ғалаба Дмитрий Шокинга 40 рейтинг очкоси ҳамда 5000 АҚШ долларини тақдим этди.

Энг муҳими, ҳамюртимиз рейтингда биринчи ўринга кўтарилиб олди. Шу пайтгача рейтингда пешқадамлик қилиб келган Жасур Бойқўзиев эса аксинча иккинчи ўринга пастлади. Бойқўзиев Манчестер Гран-Присининг иккинчи даврасида беларуслик спортчига 5:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бугун истеъдодли таэквондочиларимиз – ака-ука Максим ва Никита Рафаловичлар даянга чиқишади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақада олтин медал соҳиби 40 рейтинг очкосига, кумуш медал совриндори 30, учинчи ўринни эгаллаган спортчилар эса 20 рейтинг очкосига эга бўладилар.

Маълумот учун, Жаҳон Гран-Приси тўртта йирик мусобақадан иборат бўлиб, биринчи турнир Москва шаҳрида, иккинчи мусобақа Туркиянинг Самсун шаҳрида ўтказилди. Жаҳон Гран-Присининг якуний финал мусобақаси декабрда Мексикада бўлиб ўтади.

Манба: olamsport.com
Киритилди: 21:26, 17.10.2015.
Ўқилди: 5030 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик