"Интер" клуби бош мураббийи Роберто Манчини "Ювентус"га (0:0) қарши Италия чемпионатининг 8-тур учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Умуман олганда, йигитларимнинг ўйинидан мамнунман. Ҳар иккала жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар кўп бўлмади. Иккинчи бўлимда биз анча чарчаб қолдик ва ташаббусни рақибга бериб қўйди. "Ювентус" тез орада скудетто учун курашга қайтишига ишончим комил, – дейди Манчини.