Парижнинг "ПСЖ" ҳамда Мадриднинг "Реал" клублари собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти мазкур жамоаларнинг ЕЧЛдаги ўзаро ўйинлари олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Реал"да ишлаш худди "ПСЖ"дагидек қийин ва оғир ҳисобланади. Менинг қалбим иккига бўлинган. Бу ўйин биринчи навбатда "ПСЖ" учун муҳимроқ. Бу жамоа ЕЧЛда ғолиблик учун кураша олади", - дейди Анчелотти.