"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньо чемпионлар лигаси доирасида "Динамо" Киев клубига қарши учрашув олдидан фикрларини билдирди.
"2004 йилда "Порту" билан финалдаги ғалаба? Ҳаммаси идеал бўлган эди. "Монако" ўйинни кучли бошлаганди, аммо 10-12 дақиқадан сўнг биз ўйинни тўлиқ назоратимизга олдик. Бу фантастик вазият эди. Афсуски, раҳбарият ўша таркибни сақлаб қолмади. Билмадим, шу жамоа билан яна қандай чўққиларни забт этардик... Ғалабадан сўнг мен, Деку, Феррейра, Карвалью , Валенте ва Коштинья "Порту"ни тарк этдик. Ҳамма кетди, жамоа тарқалди, аммо тарих қолди.
Учта турли жамоа билан чемпионлар лигасида ғолиб чиққан мураббий номигакелсак, мен ўз олдимга бундай вазифа қўймайман. Менинг мақсадим - чемпионлар лигасини учинчи марта ютиш, рекорд эмас. Менгача кимдир буни уддалаганми ёки кимддир бунга 4 ё 5 клуб билан эришганми - менга қизиқмас. Мен шунчаки, ўзим ишлаётган клуб билан ғолиб бўлмоқчиман", - дейди Моуриньо.