21 октябрь куни "Пахтакор" олий лиганинг 26-турида "Бунёдкор" меҳмони бўлади.
Тошкент дербиси ҳамиша кескин курашлар остида ўтиб келган. Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашаётган "Бунёдкор" кўпроқ очколар жамғаришга ҳаракат қилиши табиий. Ўз навбатида жамоамиз чемпионлик сари яқинлашмоқда ва ҳар бир ўйиннинг аҳамияти ортиб боряпти.
Жамоалар олий лигада 17 марта тўқнаш келган. "Бунёдкор" 5 ўйинда ғалаба қозонган. "Шерлар" ҳисобида 4 муваффақият бўлса, 8 беллашув дуранг билан тугаган. Жамоамиз ўзаро баҳсларда 16, рақиб 18 бор тўп киритган.
"Бунёдкор" майдонидаги учрашувларда мезбонлар 4, жамоамиз 2 бор зафар қучган. Охирги икки беллашувда "Пахтакор" сафарда ғалаба қозонган. Биринчи даврада ўтган беллашувда Игорь Сергеевнинг ягона голи ютуқ келтирганди.
Ёшлар таркиблари учрашуви 20 октябрь, сешанба куни "Бунёдкор" академияси стадионида соат 16:00да бошланса, асосий жамоалар ўйини 21 октябрь, чоршанба куни "Бунёдкор" стадионида соат 17:00да старт олади.
Беллашувни Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У бу мавсумда "Андижон" билан меҳмонда ва "Қўқон-1912" билан уйдаги ўйинларни бошқариб борган ва ҳар икки баҳсда жамоамиз муваффақиятга эришган.
"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Руслан Серазетдинов (Тошкент), Комил Расулов (Қарши).
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).