“Насаф” жамоасининг Словениялик легионер химоячиси Рой Рок иккинчи даврада тиббий кўрик билан боғлиқ муоаммолар сабаб жамоага ёрдам бера олмаяпти.
Футболчи айни пайтда ўз ватанида, ўз оиласи билан бирга. Биз футболчининг Ўзбекистон кубоги финали ва унинг “Насаф” ҳақидаги фикрлари билан қизиқиб кўрдик:
-Рой авваламбор сизни жамоангизнинг кубок соҳиби бўлганлиги муносабати билан муборакбод этамиз!
– Рахмат, бундан тўғриси жуда севиндим, лекин…
-Финални кўрдингизми? Ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?
-Ҳа албатта, финал ўйинини интернет орқали кўрдим. Ўйин финалга хос бўлди, майдондаги жамоадошларимнинг ҳаракатларидан мураббийлар ва футболчиларнинг меҳнатлари яққол сезилиб турди. Жамоам ҳақли равишда ғалабага эришди.
-Аммо сиз ҳам финалда майдонга тушишни хохлаган эдингиз…
-Тўғри, ҳал қилувчи учрашувда майдонга тушиб жамоамга ёрдам беришни жуда-жуда қаттиқ истаган эдим, аммо насиб этмади. Бу жуда аламли холат. Умид қиламанки, “Насаф” билан хали кўплаб финалларда ўйнаймиз.
“Насаф”даги кейинги тақдирингиз ҳақида нима дея оласиз?
-“Насаф”да ҳаммаси яхши: футболчилар, мураббийлар штаби, раҳбарият ва ҳоказо. Жамоа аллақачон оилага айланиб улгурган. Бош мураббийимиз эса мен кўрган мураббийлар орасида энг яхшиси деб айта оламан. У инсон жамоанинг фидоийси. Барчамизни тушунади.
Энди жамоадаги тақдиримга келсак, бу клуб раҳбарияти ва мураббийлар штабига боғлиқ. Агар улар жамоада қолишимни исташса, мен ҳеч иккиланмасдан қоламан. Ҳозир жамоа билан бирга бўлмасамда, ўзим якка тартибда машғулотлар олиб бормоқдаман. Тўғрисини айтсам “Насаф”дан кетгим йўқ!
“Насаф” мухлисларига тилакларингиз бўлса, уни етказамиз.
-Мен “Насаф”нинг барча мухлисларига фақат ва фақат ғалаба қувончини тилайман, ҳар доим жамоа ёнида туришларига тилакдошман, чунки “Насаф”нинг ҳар бир ғалабасида “12”-ўйинчиларнинг хизматлари катта.
Сизга мазмунли суҳбат учун миннатдорчилик билдирамиз ва фаолиятингизга муваффақиятлар тилаган холда Қаршида кутамиз.
-Насиб этса бораман…
Азамат Умаров суҳбатлашди.
Манба: www.voha.uz