“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар Лигаси 3-тури “Динамо” Киевга қарши учрашув олдидан рақибнинг имкониятларига тўхталди.
Мураббийнинг сўзларига кўра у УПЛ доирасидаги “Динамо” – “Шахтёр” учрашувини (0:3) Донецк клуби раҳбарларидан бири Сергей Палкин билан бирга томоша қилган.
“Ўйинга мени Луческу эмас балки Палкин таклиф қилди. Сергейни анчадан бери танийман ва ўйинни у билан бирга томоша қилдим. Шунингдек, “Динамо”нинг “Порту” ва “Маккаби” клублари билан ўтган учрашувларини ҳам томоша қилганмиз. Рақиб ҳақиа етарли маълумотларга эгамиз”
Моуриньонинг айтишича АПЛда “Динамо” ўйин услубига яқинроқ футбол намойиш қиладиган клублар йўқ.
“Бу ерда футбол маданияти ўзгача. Қай бири яхшироқ экани борасида бир нарса дея олмайман. Шуни айтишим мумкинки, бу ерда(Украина)футбол мактаби бошқача йўлга қўйилган”.
“Беназир” “Динамо” таркибида ўйнайдиган ватандошлари Велозу ва Антунешларнинг ўйинларини кузатиб боришини ҳам яширмади.
“Бу ерга келганимдан кейин ҳали улар билан гаплашишга улгурмадим, лекин уларнинг ўйинларини кузатиб боришга ҳаракат қиламан. Мен ўз ватандошларига фақат яхшиликни тилайдиган меҳрибон португалияликман”, - дея Моуриньо сўзларини келтиради Football.ua.