Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Гиггзга фақатгина бир нарса етишмайди – сэр унвони!

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” афсонаси Райан Гиггз яқинда футболчилик фаолиятини якунлаб,  қисқа вақт “қизил иблислар” бош мураббийи бўлди.  Айни пайтда у клубда Ван Гаалга ёрдамчилик қилаётганидан хабарингиз бор.  Биз Уэлслик даҳо ҳақидаги энг сара фикрларни жамладик ва уни сизнинг эътиборингизга хавола этмоқчимиз.
 
Ли Жонсон (Райан Гиггзнинг отаси)
- Ўғлимни “Сити”дагилар ҳам синаб кўришган.  Мен улар ҳузурига бориб сўрадим:  “Сизлар Райанга яхши имконият бердингиз.  Бироқ “Юнайтед” вакиллари унинг мактаб формасига кетадиган ҳаражатларни ҳам ўз зиммаларига олишмоқчи.  Сизлар ҳам шундай қила оласизларми? Улар “Йўқ”,  деб жавоб беришди.  Бу тарихий хато эди.
 
Эрик Харрисон (“Манчестер Юнайтед” ёшлар жамоасининг собиқ мураббийи)
- Гиггздек нафис ҳаракат қиладиган футболчини шу пайтгача учратмаганман.  Кўпинча унга “Сени ёшлар жамоасидан ҳеч қаерга қўйиб юбормайман”,  дея хазиллашардим.   Аммо ўзим унинг тезроқ асосий таркибга киришини орзу қилардим.  Ёшлик пайтларида Райан тўпни эгаллаб олгач,  бор йўғи 2 та вариантдан фойдаланарди.  3-4 рақибини ортда қолдириб,  тўпни жамоадошига оширар ёки дарвозага йўлларди.  Вақтлар ўтиб унинг мияси оёқларига қараганда тезроқ ишлайдиган бўлди. 
 
Браян Робсон (“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ сардори)
- Ёдимда Гиггз “МЮ” таркибидаги дебютини нишонлаганидан кейин ёнимга келиб,  клубдан шахсий машина сўрашини айтди.  Бироқ мураббий хонасига киргач,  2 дақиқадан сўнг “босс”нинг шиддатли бақириғи эшитилди:  “Токи ҳақиқий футболчига айланмас экансан,  кўзимга кўринма! ” Бироқ уни илк бора кўрганимда 15 ёшли кўримсиз,  озғин болакай рақибларини беписандлик билан алдаб ўтиб,  тўпни дарвозага жойлаб қўйганида,  унинг Худо берган иқтидор соҳиби эканлигига ишонч ҳосил қилганман.
 
Сэр Алекс Фергюсон (“Манчестер Юнайтед” собиқ бош мураббийи)
- Гиггз – мантиқнинг барча мезонларини инкор этадиган ноёб иқтидор соҳиби.  Қайд этган натижаларига ҳеч ким эриша олмайди.  Райан – ўта ғаройиб шахс!  Ҳозирча унга бир нарса – сер унвони камлик қилаяпти.  Мен ўйин қайдномасида “сэр Раян Гиггз” ёзуви пайдо бўлишини жуда истагандим.
 
Ли Жонсон (Райан Гиггзнинг отаси)
Ли Шарпнинг уйида уюштирилган машҳур базм ҳамон ёдимда.  Ўшанда мураббийнинг тақиқлашига  қарамасдан,  ўғлим ўз жамоадоши билан кўнгилхушлик қилишга ахд қилганди.  Табиийки,  мен бу ҳақда Фергюсонга хабар бердим.  Чунки ўғлимнинг интизомсизлик қилишига қарши эдим.  Ўша оқшом сер Алекс Престонга нуфузли меҳмонлар билан учрашиш учун бориши лозим эди.  Аммо у менинг “сигнал”имдан кейин сафардан воз кечиб,  Шарпнинг уйига йўл олди.  Табиийки,  мураббий барча меҳмонларни қувиб юбориб,  футболчилар таъзирини берганди”.
 
Кевин Ретклифф (Уэлс терма жамоаси ва “Эвертон” клуби собиқ сардори)
- Бир сафар ўйиндан кейин ТВга берган интервюимда шундай дедим:  “Ҳеч бўлмаганда қачондир ўз фарзандларимга Райан Гиггз билан битта жамоада тўп сурганман,  деб мақтанишга ҳақлиман! ” Сўзларим муболаға эмасди.  Чунки Райаннинг буюк футболчига айланиши аниқ эди.  Машғулот пайтида ундан узоқроқ бўлишга интилардим.  Нимага? Чунки у билан сринтда беллашишдан чўчирдим.  Аслида менинг тезлигим ҳам чакки эмасди.  Бироқ фаолиятим охирлаб қолганди.  Райан эса миллий терманинг ҳақиқий етакчисига айланган эди.
 
Девид Бекхем (“Манчестер Юнайтед” соби қ футболчиси)
- Гиггзда яхши мураббийнинг барча ҳислатлари бор.  "Манчестер Юнайтед" ишқибозлари шунақа мураббий билан фахрланиб юришади.  Қачон жамоани қабул қилиб олади,  бунисининг аҳамияти йўқ.  Беш йилдан кейинми ёки ўн йилдан кейин?
 
Луи ван Гаал (“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи)
- Мен жамоадан кетгач,  Раян Гиггз бош мураббий бўлиб қолишига умид қилмоқдаман.  Мен масъулиятни ҳис қила оламан.  Гиггз ёрдамчи мураббий сифатида барча вазифани яхши бажармоқда.  Бу эса менга катта ёрдам беради.
 
Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 14:05, 21.10.2015.
Ўқилди: 2907 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8076]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5321]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3387]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2919]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2255]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2201]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1501]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1376]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1221]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1207]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик