Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

"Нефтчи": Орзулар сари 5 қадам қолди

Баҳо:
+ | -

Қадрли футбол муҳлислари, мана орадан вақтлар ўтиб, халқ тили билан айтганда- “жўжани кузда санайди”ган пайт ҳам етиб келди. Ўзбекистон чемпионатининг арафасида “Нефтчи” клуби раҳбарияти ва мураббийлари  ўз муҳлислари билан бўлиб ўтган учрашувда, жамоа бу мавсумда ОЧЛга бериладига 4та йўлланмадан бирига эга бўлишга харакат қилади, деб айтилган эди. Энг аввалом бор фарғоналик фидои, мард муҳлислар ўз жамоаси ғалабаларига ишониб мавсум давомида қўллаб-қувватлаши натижасида, “Нефтчи” бугунги кунга келиб, ўз “ваъдасига вафолик” қилиб, ОЧЛга бериладиган 4-чи йўлланмага энг яқин номзод бўлиб турибди. Яқинда Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финалида ғолиб бўлган “Насаф” биз учун Осиё клублари билан ўйнашга йўл очиб берди. Агар кубокни “Бунёдкор” қўлга киритганда, “Нефтчи” ОЧЛга бориш учун учинчи ўринни эгаллаши керак бўларди. Бу ҳам бизни  ниятимиз ҳолис эканлигидан далилдир.

   Чемпионат тугашига  бору-йўғи 5 та учрашув қолди. Энди мақсадимизга етишиш учун жуда ҳам яқин  қолганида, албатда энг аввалом бор ўз ўйинларимизни кучайтириб, имкони бор қадар кўпроқ ғалаба қозониш ва кўпроқ рақиб дарвозаларига тўп уришимиз керак. Қолаверса, кўп йиллардан бери илк маротаба, барча совринлардан қуриқ қолаётган “Бунёдкор”нинг учрашувларини ҳам кузатиб бориш керак бўлади. “Бунёдкор”  ҳозирда қолган учрашувларда, нима қилиб бўлса ҳам, кетиб қолаётган поездга илиниб қолишга харакат қилади. Лекин, Тошкентликлардан бу мавсумда 6та очко олган “Нефтчи”, яна бир карра ким кучли эканини кўрсатиб,  бу гал   ОЧЛга боришга  ким ҳақли эканлигини исботлаш керак. 

     Қуйида Ўзбекистон чемпионатида “Нефтчи” ва  “Бунёдкор” жамоаларнинг қолган учрашувлар тақвимини келтираяпмиз. Сиз азиз футбол мухлислари ўз прогнозларингиз ва фикрларингизни ёзиб қолдирасиз, деган умид билан, яна бир марта жонажон жамоамизга муваффақиятлар тилаб қоламиз.

 

26-й тур

21 октября (среда)

205. Нефтчи – Андижан

207. Бунедкор – Пахтакор

 

27-й тур

25 октября (воскресенье)

211. Алмалык – Нефтчи

26 октября (понедельник)

215. Насаф – Бунедкор

 

28-й тур

30 октября (пятница)

219. Нефтчи – Коканд-1912

31 октября (суббота)

222. Бунедкор – Андижан

 

29-й тур

5 ноября (четверг)

227. Бухара – Нефтчи

229. Алмалык – Бунедкор

 

30-й тур

20 ноября (пятница)

235. Нефтчи – Қизилкум

237. Бунедкор – Коканд-1912

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 14:33, 21.10.2015.
Ўқилди: 3701 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.