Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-турида “ПСЖ” ва “Реал” (0:0) ўзаро дуранг ўйнади.
Шу тариқа, мадридликлар посбони Кейлор Навас мазкур турнирнинг кетма-кет бешинчи ўйинида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Аввалроқ, коста рикалик посбон “Шахтер” (4:0) ва “Мальме”га (2:0) қарши учрашувларда дарвозасидан гол ўтказмаганди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу дарвозабон ички чемпионатнинг дастлабки бир нечта турида ҳам дарвозасидан гол ўтказмасдан ўзига хос ижобий натижа қайд этганди.