Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ўткир Юсупов: “Мезбонлар катта куч билан ўйнашди, лекин биз ғолиб чиқдик”

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 26-турида жамоамиз Жиззахда “Сўғдиёна” билан куч синашди ва муҳим ғалабага эришди. Ушбу ғалабада ўзининг ишончли ўйини билан катта ҳисса қўшган дарвозабонимиз Ўткир ЮСУПОВ ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди, дея хабар бермоқда "Насаф" расмий сайти.
 
- Ўйин жуда кескин курашлар остида ўтди. Стадионга келган мухлислар қизиқарли ва томошабоп футбол гувоҳига айланишди. Кучли шамол бўлгани боис футболчилар бироз қийинчиликларга дуч келишди. Учрашувдан олдин мураббийимиз ўйин жуда қийин бўлишини, "Сўғдиёна" очко олиш учун жонини беришини таъкидлаб ўтишганди. Ростан ҳам мезбонлар  катта куч, кучли иштиёқ билан ўйнашди. Буни жуда яхши билардик. Муҳими- керакли уч очко эгасига айландик. Бизда чемпионлик учун имконият сақланиб қолган ва шу сабабдан Жиззахда ғалаба қозонишимиз зарур эди. 
 
- Ўйин давомида жамоани бир қатор вазиятларда голдан сақлаб қолдингиз. Умуман кўрсатган ўйинингиздан қониқдингизми?
- Мен ўз ўйинимга баҳо бера олмайман. Бу даражага ҳали чиққаним йўқ. Мураббийлар нима дейишса шу. Учрашувдан сўнг Элдор Суюнов ўйинимга яхши баҳор бериб, ўтказиб юборилган голда тўпга чиқишим кераклигини айтиб ўтди. Денис Иванков ҳам ўйинимдан қониққанини ва керакли маслаҳатларни бериб, ўз хатоларимни айтди. Артур Геворкян, Мақсуд Каримов  сингари тажрибали футболчилар яхши ҳаракат қилганимни таъкидлашди ва руҳлантиришди. Учрашувнинг дебютидаёқ дарвоза олдида хавфли вазият юзага келди. Бу вазиятдан жамоани голдан сақлаб қолганимдан хурсандман. Мураббийимиз ҳар доим ҳакам хуштаги янграганидан сўнг диққатни ўйинга қаратиб, тезда барча нарсага тайёр туришни, сергакликни учрашув сўнггига қадар йўқотмасликни ўргатгани қўл келди. Энди бор эътиборни "Бунёдкор" билан бўладиган ўйинга қаратишимиз зарур. Бу учрашувда мухлисларга ғалабани тақдим этишим лозим. Чемпионлик пойгаси эса сўнгги турга қадар давом этади.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 18:44, 22.10.2015.
Ўқилди: 3212 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик