Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

“Севинч” деярли Ўзбекистон Кубоги финалида

Баҳо:
+ | -

Бугун Навоийда XIV Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашувида жамоамиз сафарда “Гули” жамоасига қарши майдонга тушди. Куни кеча чемпионатнинг 20-турида майдонга тушган қизларимиз “Гули” жамоасини 2:1 мағлубиятга учратган эди. Бугун улар кубок ярим финали дастлабки учрашувида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Бу йилги чемпионликни муддатидан аввал нақд қилиб қўйган жамоамиз, яна катта соврин Ўзбекистон Кубоги учун ҳам кураш олиб боришади. Бугунги натижа уларни финал йўлланмасини қўлга киритишга катта имконият яратиб берди. Жамоамиз деярли кубок финалига чиқди деб, ҳисобласа ҳам бўлаверади. Бу йилги мавсумда ҳали бирон марта мағлубиятга учрамаган жамоамиз ўз майдонида бўлиб ўтадиган кубок ярим финали жавоб учрашувида ҳам ғалаба қозонишига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Учрашув 29 октябрь куни бўлиб ўтади.

Демак, бугунги учрашувдаги голларни жамоамиз сардори ва тўпурари Зебо Жўраева (2) ва Феруза Турдибоевалар киритишган.

Ўзбекистон Кубоги-2015, 1/2 финал, дастлабки учрашув

“Гули” (Навоий) – “Севинч” (Қарши) 0:3

Голлар: Зебо Жўраева (2), Феруза Турдиюоева (1).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубоги-2015 ярим финали йўўланмасини қўлга киритган Бекободнинг “Металлург W” жамоаси ярим финалда  “Бунёдкор W” – “Андижанка” (30 октябрь куни) жамоалари жуфтлиги ғолиби билан беллашади.   Ярим финал учрашувлари 2 ва 5 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 18:55, 23.10.2015.
Ўқилди: 3333 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик