Кириш Регистрация
09/12 00:45 Торино 2-3 Милан
09/12 01:00 Вулверхэмптон 1-4 Ман. Юнайтед
09/12 01:00 Осасуна 2-0 Леванте
09/12 15:00 Матида Зелвия 3-1 Ульсан Хёндэ
09/12 15:00 Виссел Кобе 2-2 Ченгду Ронгченг
09/12 17:15 Бурирам Юнайтед 2-2 Кангвон
09/12 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 0-0 Шангхай Порт
09/12 20:30 Қайрат 0-1 Олимпиакос
09/12 22:45 Бавария 3-1 Спортинг
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул - Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима - Шангхай Шенхуа

Рустам Нартажиев: “Англияда кун яхши ўтяпти”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни пайтда “Локомотив” футбол клубининг икки нафар тарбияланувчиси Англия биринчи дивизиони вакили “Флитвуд Таун” сафида ўз маҳоратларини оширмоқда. Булар – дарвозабон Рустам Нартажиев ва ҳимоячи Сергей Прохоров. Ҳар иккала клубнинг ўзаро ҳамкорлигига кўра, футболчиларимиз у ерда уч ой малака оширишади.

Ўзбекистонлик футболчилар “Флитвуд Таун”да Бэрри Николсон қўл остида машғулотларда иштирок этишяпти. Яқинда ёш дарвозабонимиз Рустам Нартажиев “Флитвуд Таун” клуби расмий сайтига интервью бериб, Англиядаги ҳаёти ҳақида гапириб берди.

“Менга бу ердаги ҳаёт ёқяпти. Машғулотларда астойдил ишлаяпмиз. Қолаверса, баъзи пайтларда ёш болакайларни шуғуллантиряпман. Авваллари болалар билан бирга ишламагандим ва бу иш менга ёқиб қолди. Эҳтимол, шу нарса сабаб бўлиб фаолиятимни якунлаганимдан сўнг дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишласам ажаб эмас”.

“Прохоров иккаламиз бу ерга 18 сентябрь куни келгандик. Шундан бери орадан бир ой вақт ўтди ва ҳозирча асло зерикканимиз йўқ. Менга Англиянинг об-ҳавоси ҳам маъқул келди. Бу ерда ҳаво бизга нисбатан анча илиқ экан. Жамоадошларим Серёга иккаламизга кўп нарса ўргатишяпти: маҳаллий урф-одатлар, инглиз тилида гапириш. Ҳозир инглизчани анча яхши ўрганиб олдим”.

“Бу ердаги машғулотлар жуда оғир экан. Ўзбекистонда ҳар кунлик машғулот деярли бир хил давом этади. Англияда эса ҳар куни ҳар хил машқларни бажарамиз ва бу менга ёқяпти”.

“Бизда кунига бир маҳал машғулот бўларди, бу ерда эса баъзан бир кунда уч марта шуғулланамиз. Мен ҳар куни ўзимда ўзгаришларни ва ўсишни ҳис қиляпман. Бу ерда ўрганаётганларим кейинчалик жуда асқотади деб ўйлайман”.

CR15-F_WEAAxJWi

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 19:52, 23.10.2015.
Ўқилди: 2909 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.