Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Сафарали Сиддиқов блогида: «Бировнинг ҳақи буюрмас»

Баҳо:
+ | -

Мавсум сўнгига келиб, чемпионатимизда ўйинлар шиддатли тус олаётгандек. "Пахтакор", "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив"дан ташқари бошка жамоалар ҳам ҳар бир очко учун сидқидилдан курашаётгани чемпионатимизга бўлган қизиқишни яна қайтарди десам бўлар. Чемпионат якунланишига 4 тур бор. Ҳозирча " Пахтакор"да 63, "Локомотив"да 62, "Насаф" эса 60 очко мавжуд. Демак, ким чемпион бўлишини олдиндан айтиб беролмаймиз, шундайми? Мана сизга интрига.

Бунинг футболимиз учун қанчалик фойдаси катта эканлигини айтмайсизми? Қолаверса, терма жамоамиз ҳам бундан наф кўради. Осиё майдонларида ҳам исталган рақибни довдиратиб ташлай оламиз. Бир вақтлар чемпионатимиз бошланмасидан чемпион кимлигини билган вақтларимиз ҳам бўлган. Бундан ташқари ҳакамларнинг нохолис ҳаракатлари. Қайси бир йили "Бунёдкор" - "Машъал" ўйинида Хайрулла Каримовнинг қўли билан урган голи "Бунёдкор"га ғалаба келтирди. 1997 йилги Ўзбекистон Кубоги финали ҳеч ҳам эсимдан чиқмайди. "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасидаги ўзбек "эл-классико"сини томоша қилдик. Ўшанда ўйиннинг 4-дақиқасида "Нефтчи" тожикистонлик легионери Вячеслав Князев  жаримадан шундай гол киритдики... Бунақасини биздан фақат Миржалол Қосимов урарди. Аммо бундан буёғига ҳакамлар “иш” бажаришди. Дастлаб "Нефтчи" дарвозаси томон ноҳақ пенальти белгилаб ҳисобни тенглаштириб беришди. Кейин ўйин тугашига 10 дақиқа чамаси вақт қолганда "Нефтчи" ҳужумчиси Рустам Дўрмонов 2-голни "Пахтакор" дарвозасига жойлади. Кубок Фарғонага кетаётгандек кўринганди. Аммо шу ўринда яна ҳакамлар "Пахтакор" фойдасига вазиятни ҳал этиб беришди. Голдан бироз ўтиб Рустам Дурмоновга йўқ жойдан "қизил" кўрсатилди. Ўйиннинг сўнгги дақиқасида "Пахтакор" ҳужумчиси Андрей Акопянц офсайддан гол киритди.

Давоми Сафарали Сиддиқов блогида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:19, 24.10.2015.
Ўқилди: 5496 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.