Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 0-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 0-0 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 0-0 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-0 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

"Насаф" ёшлари "Бунёдкор"га имкониятни бой беришди

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигасининг 27-турида жамоамиз ўринбосарлари "Бунёдкор" билан куч синашишди.




Учрашув шиддатли ҳужумлар орқали бошланди. Ҳар иккала жамоа ўйин бошланишидан билан ўз омадларини рақиб дарвозаси олдидан қидира бошлашди. Жамоамизнинг бир қатор ҳужумларини шу куни "Бунёдкор" ёшлари жамоаси дарвозасини қўриқлаган Акбар Тўраев бартараф этган бўлса, баъзи вазиятларда омад юз ўгирди. Азиз Ғаниев, Бобир Абдухолиқов ва Дилшод Хушбаковнинг зарбаларини хавфли чиқди, аммо тўп дарвоза тўридан ўрин олмади.

Биринчи бўлимнинг 26-дақиқасида "Бунёдкор" ёшларининг қанотдан уюштирган комбинацион ҳужумларини Вячеслав Пурак самарали тарзда якунлади ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди - 0:1.

Ўтказиб юборилган голдан сўнг вакилларимиз олдинга интилишди. Бироқ юзага келтирилган вазиятларни голга айлантиришда оқсадик.
Биринчи бўлим тугашига тўққиз дақиқа қолганида, аниқроғи ўйиннинг 36-дақиқасида "Бунёдкор" ёшларининг ўнг қанотдан ташкил этган ҳужумини Миржамол Қосимов ўзининг аниқ зарбаси билан дарвозани ишғол этди ва орадаги фарқни иккитага оширди - 0:2.

Биринчи бўлим меҳмонларнинг ҳисобдаги устунликги билан якунланди.

Иккинчи таймда жамоалар тенг ўйин намойиш этишди. Жамоамиз футболчилари шу куни юзага келтирилган имкониятлардан унумли фойдалана олишмади. "Бунёдкор" ёшлари эса аксинча, вазиятларни голга айлантиришда муваффақиятли ўйнашди.

Учрашувнинг 71-дақиқасида захирадан майдонга туширилган Жаҳонгир Хўжамов меҳмонларнинг учинчи голига муаллифлик қилди ва ҳисобни йирик кўринишга олиб келди - 0:3.

Беллашувнинг 81-дақиқасида Сардор Азимов "Бунёдкор"нинг навбатдаги ҳужумини самарали якунлади - 0:4.

Ўйин тугаши олдидан эса Эргаш Исмоилов ҳисобни янада йириклаштирди ва учрашувдаги якуний натижани ўрнатди - 0:5.


Шу тариқа жамоамиз ёшлари бу ўйинда рақибларига имкониятни бой беришди.

Ёшлари лигаси, 27-тур.

"Насаф" - "Бунёдкор" 0:5

Ҳакамлар
: Нодир Олим Тўйчибоев, Зуфар Элибоев, Камолиддин Исмоилов, Фирдавс Норсафаров.

Назоратчи: Рашид Айтеков.

Голлар: Вячеслав Пурак (26), Миржамол Қосимов (36), Жаҳонгир Хўжамов (71), Сардор Азимов (81), Эргаш Исмоилов (90)

"Насаф": 1.Алибек Туропов (Музаффар Шарипов, 83), 7.Сирожиддин Қўзиев (Ислом Кенжабоев, 46), 9.Дилшод Хушбаков (Шаҳриёр Имомхўжаев, 77), 10.Ислом Рашидхонов (Сардор Саъдуллаев, 85), 14.Бобир Абдухолиқов, 16.Азиз Ғаниев (Достон Бердиқулов, 65), 27.Акбар Муродов, 33.Ботирхон Тўраев (Ғолиб Ғайбуллаев, 60), 34.Шароф Муҳиддинов, 35.Рахимбек Жавлиев, 38.Дониёр Нарзуллаев (Наврўз Иззатиллаев, 74).

"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев (35.Абдукарим Муҳамедов, 73), 4.Исломжон Қобилов, 7. Нодир Мавлонов (10. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 72), 14.Пурак Вячеслав (Босит Рахимов, 76), 18.Шаҳзод Абдурахимов, 21.Фарҳод Намозов (Жаҳонгир Хўжамов, 64), 23.Георгий Погосов, 28.Хуршид Ғиёсов, 33.Жавоҳир Эсонқулов (Сардор Азимов, 46), 44.Миржамол Қосимов (Сардор Собирхўжаев, 46), 59.Жавоҳир Қаҳрамонов (Эргаш Исмоилов, 59).

Огоҳлантиришлар: Дилшод Хушбаков (9), Фарҳод Намозов (17), Жавоҳир Эсонқулов (30), Шароф Муҳиддинов (54)

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 17:17, 25.10.2015.
Ўқилди: 3345 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик