Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Англия футболи ЧЛда 4-йўлланмадан мосуво бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ҳа, беназир чемпионат саналган инглиз премьер-лигаси вакиллари жорий йилги ЧЛ стартини шунчаки, барбод этишди ва коэффициентлар жадвалидаги мавқелари анча пасайди. Англия клублари учун айниқса, дастлабки 6та ўйин натижаси даҳшатли кўриниш олди: 5та мағлубият ва 1тагина ғалаба (у ҳам бўлса, камтарингина «Маккаби» устидан). Тўғри, 2-турнинг қолган ўйинларида Манчестернинг 2та клуби немислардан устун келиб («МЮ»-«Вольфсбург»-2:1 ва «Боруссия» М.-«Манчестер Сити»-1:2), умумий статистикани бир қадар эпақага келтирди. Аммо 8та ўйин, бошқача айтганда, 24та имкониятдан атиги 9 очко - бу инглиз футболи учун барибир, кам. Ҳаттоки, кўпни кўрган Жон Терри ҳам агар ҳаммаси шундай давом этса, АПЛ еврофутболдаги асосий турнирда битта йўлланмани йўқотиши мумкинлиги ҳақида бонг урмоқда. Демак, қуйида умумий ҳолатни кўриб чиқамиз.

Коэффициентлар қандай ҳисобланади?

Мамлакат клублари томонидан охирги 5та евромавсумда тўпланган очколар қўшиб ҳисобланади. Бунда ҳар бир ғалабага 2 балл, дуранг учун 1 балл берилади (саралаш бочқичи ва унинг «плей-офф» раундида олинган очколар қиймати 2 маротаба кам). Хуллас, умумий балл мамлакатнинг еврокубокларда иштирок этаётган клублари сонига бўлинади. Шу тариқа йиллик коэффициент чиқарилади. Бундан ташқари, бонуслар тизими ҳам бор: ЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирок ва «плей-офф»га чиқиш учун 4 очкодан берилади. Умуман, «плей-офф»нинг ҳар бир кейинги раундига ўтишлик қўшимча баллар билан тақдирланади. ЕЛда ҳам бонуслар мавжуд, лекин фақат чорак финалдан кейинги босқичлар учун.

Айни пайт Англия клублари иши қандай?

Ҳозирги рейтингда Англия 3-ўринни банд этиб турибди ва унинг мавқеи анча мустаҳкам. Бу ҳолат мамлакат лигасига ЧЛ-2017|2018гача 4та йўлланмани таъминлайди. Инглизлар 4-ўриндаги Италияни 4,054 балл ортда қолдиришяпти. Жорий мавсум якунига қадар «А» серияси клубларининг бу фарқни йўққа чиқаришлари жуда-жуда мушкул.

Истиқболда Англия лигасига нимадир хавф соладими?

Ҳа. Агарда АПЛ клублари айни ҳозир «уйғонишмаса», 2016 йилнинг кузига бориб, 4-ўринга тушиб қолишлари ҳеч гап эмас. Гап шундаки, ёзда мавсум-2011|2012да йиғилган баллар ҳисобдан чиқариб ташланади. Инглизлар эса айнан ўша мавсум итальянлардан анча кўп балл тўплашган: 15,250 - 11,357. Умуман, АПЛ ва «А» серияси ўртасида шундан буён бундай катта фарқ кузатилгани йўқ. Хуллас, инглизлар жорий мавсум давомида фарқни оширишмаса, итальянлар анча яқинлашиб олишади. Ахир мавсум якунида АПЛ 3,983 баллга тенг устунликдан жудо бўлади.

Англия ва Италия клублари жорий мавсум қанча балл йиғишади?

Айни пайт Англия футболи яққол устунликка эга. Ахир у евротурнирларда 6та клуб билан иштирок этмоқда (ЧЛда - 4та, ЕЛда - 2та, 2таси тушиб кетишга улгурган). Итальянлар эса 5та вакилга эгалар (ЧЛда - 2та, ЕЛда - 3та, 1таси тушиб кетишга улгурган). 2-тур ўйинларидан сўнг инглизлар 3,625 балл тўплашди, итальянлар эса 2,666 балл. Лекин ЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирок учун бериладиган бонусларни ҳисобга олмасак, Англиянинг умумий иши унчалик яхши эмас. 8та клуб атиги бошланғич 13 очко йиғди. Италиянинг 6та жамоаси ҳисобига эса 8 очко ёзилди.

Россиянинг ишлари қандай?

 Чакки эмас. Ҳарқалай, мамлакат клублари жорий мавсум 4,500 коэффициент балли билан топ-10 ичида 3-ўринда боришяпти. Фақат Германия (4,714) ва Испания (5,214) ҳисобига бундан кўпроқ балл ёзилгани эътиборга молик жиҳат.

Россия ЧЛда 3-йўлланмага эга бўлиши мумкинми?

Ҳа. Бунинг учун умумий жадвалнинг 5-6-поғоналарини банд этиб турган Португалия ва Франциядан ўзиб кетиш талаб этилади. Французлар жорий мавсум 4,083 балл, португаллар эса 3,333 балл йиғишди. Айни пайт рус премьер-лигаси рейтингда Франция биринчилигидан 1,667 балл орқада, португаллар билан фарқ эса 1,833 баллга тенг. Шуни ҳисобга олиб айтсак, агар «Зенит» ва ЦСКА клублари ЧЛ «плей-оф» раундига чиқишса, шунингдек, қайсидир жамоа ЕЛда ўзини ижобий томондан кўрсатса, унда Россия жорий мавсумнинг ўзида рейтингда 1та юқори поғонага сакраши мумкин.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 13:07, 26.10.2015.
Ўқилди: 3160 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.